1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сиз юборган

Мишкотул масобиҳ

14:28 / 15.03.2017 6765 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умар ибн Хаттобдан (р.а.) ривоят қилинади. Бу зот: «Бизлар бир куни Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ҳузурларида эдик. Олдимизга оппоқ кийимли, қоп-қора сочли бир киши кириб келди. Унда сафарнинг асорати кўринмас ва бизлардан бирор киши уни танимас эди. Ҳатто у Набийнинг (с.а.в.) олдиларига ўтириб, тиззаларини Пайғамбаримизнинг тиззаларига теккизди ва қўлини Пайғамбаримизнинг сонлари устига қўйди. Ва «Эй Муҳаммад, менга Ислом ҳақида хабар беринг», деди. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Ислом – Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг расули эканлигига гувоҳлик бермоқлигинг, намозни адо қилмоқлигинг, закотни бермоқлигинг, Рамазон рўзасини тутмоқлигинг ва йўлга қурбинг етса, Байтуллоҳни ҳаж қилмоқлигинг», дедилар. У «Тўғри айтдинг», деди. Биз унинг ўзи сўраб, ўзи тасдиқлаганидан ажабландик!

У: «Менга иймон ҳақида хабар беринг», деди. Пайғамбаримиз (с.а.в.): «Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, Қиёмат кунига ҳамда қадарнинг яхшилиги ва ёмонлигига иймон келтирмоқлигинг», дедилар. У: «Тўғри айтдинг», деди.
(Сўнг): «Менга эҳсон ҳақида хабар беринг», деди. Расулуллоҳ (с.а.в.): Аллоҳга Уни кўриб турганингдек ибодат қилмоқлигинг, гарчи сен Уни кўрмаётган бўлсанг ҳам, албатта У сени кўриб турибди.
У: «Менга Қиёматнинг қачон бўлиши ҳақида хабар беринг», деди. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Қиёмат вақти ҳақида сўралган киши сўровчидан билувчироқ эмас», дедилар. У: «Менга унинг аломатлари ҳақида хабар беринг», деди. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Чўри ўз хожасини туғмоқлиги ва ялангоёқ, яланғоч камбағал, қўй боқувчиларнинг биноларида (уй-жойларини баланд қуришда) бир-бирларидан ким ўзар қилганларини кўрмоқлигинг», дедилар. Умар (р.а.) айтадилар. Сўнгра у киши кетди, мен эса узоқ вақт туриб қолдим. Кейин Расулуллоҳ (с.а.в.) менга: «Эй Умар, сўровчи ким эканлигини биласанми?» дедилар. Мен: «Аллоҳ ва унинг Расули билувчидир», дедим. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Албатта, У Жаброилдир. Сизларга динингизни ўргатгани келди», дедилар. Имом Муслим ривояти.


Китобни юклаб олиш

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Энг афзал касблар Кишининг ризқ топадиган касбу ҳунари, иши ва хизматининг тури қанақалигидан қатъи назар, ҳалол бўлиши, юритаётган касби корида ҳалоллик ва давоми...

10649 21:42 / 21.04.2017
Ўлимни кўп эслаш Ўлимни эслаш баъзиларнинг наздида тафоул некбинлик, оптимистликнинг зидди. Оқиллар наздида эса, вақтдан унумли фойдаланишга, фойдасиз ёки давоми...

3953 17:26 / 27.03.2017
Aлбaттa Сaфo вa Мaрвa иккoви Aллoҳнинг нишoнaлaридaн. Шунинг учун қaйси oдaм ҳaж ёки умрa қилсa, унгa Сaфo вa Мaрвa орасида сaъй қилишдa бирoр ҳaрaж гуноҳ йўқ. Сaфo вa Мaрвa мaсжиди давоми...

10754 18:49 / 22.04.2017
жумҳур кўпчилик уламолар наздида1 Мустақил мужтаҳидrdquo . Бу мужтаҳидда ижтиҳод шартлари мукаммал бўлиб, ўзи учун мустақил равишда усулул фиқҳ фиқҳий қоидаларни давоми...

4076 10:15 / 24.03.2017
Аудиолар

211033 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130293 14:35 / 11.08.2021