1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Турли одамлар билан муомала одоби

18:21 / 14.03.2017 8419 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Турли одамлар билан муомала одоби 

Турли кишилар билан гўзал тарзда яшашга интилган одобли мусулмон дўстга ҳам, душманга ҳам ўзини хор тутмасдан, уларнинг ҳайбатидан чўчимасдан, кибрдан йироқ бўлган ҳолда, эҳтиром ва тавозеъ ила муомала қилади. Барча ишларида мўътадил бўлишга ҳаракат қилади, бир тарафга оғиб кетмайди. 

Одобли киши жамоатчилик ичида атрофга алангламайди, ўтирганда типирчиламайди. Бармоқларини бир-бирининг ичига киритмайди, соқолини ва узугини ўйнамайди. Тишларини ковламайди, бармоқларини бурнига тиқмайди. Туфламайди, томоқ ҳам қиравермайди. Юзидан пашшани ҳайдайвермайди. Одамларнинг юзига қараб эснамайди.

Сокинлик билан ўтиради. Шошилмасдан, тартибли ва аниқ гапиради. Сўзловчининг гапига диққат билан қулоқ осади, унинг гапидан ўта ажабланиб кетганини изҳор қилмайди, гапини такрорлашини сўрамайди. 

Бемаъни гапларни гапирмайди. Ўзининг боласи, ходими, шеъри каби шахсий нарсаларини мақтамайди.

Кийиниш борасида ясанишга ўч бўлмайди. Шунингдек, ўта паст даражада кийинмайди. Хушбўйлик ишлатишда ҳаддидан ошмайди.

Ҳожатини чиқаришда ўзини пастга урадиган даражада ўта ялинчоқ бўлмайди. Ҳеч кимни зулмга чорламайди.

Молининг миқдорини бировга билдирмайди. Чунки бошқалар молнинг озлигини билсалар, паст санашлари, агар кўплигини билсалар, тама қилишлари мумкин.

Кишилар ҳузуридаги виқори қўполлик, мулойимлиги заифлик даражасига етишига йўл қўймайди. Ўзидан паст даражадагилар билан ҳазиллашмайди. Чунки бу нарса унинг виқорини туширади.

Бирор киши билан тортишиб қолганда виқор билан туради. Жаҳлни четга суради, шошилмайди. Ҳужжатини яхшилаб ўйлаб олиб, кейин гапиради. Қўлини силташни кўпайтирмайди. Орқасидагиларга қарайвермайди. Тиззалаб ўтирмайди. Аччиғидан тушгандан кейин оҳиста гапиради.

Мансабдор шахс уни ўзига яқин олса, у билан худди найзанинг учида тургандек, эҳтиёткорлик ила муомалада бўлади. У мойил бўлганда иш зиддига айланиб қолиши ҳам мумкинлигини унутмайди. Унга худди ёш болага мулойимлик кўрсатгандек муомалада бўлади. Маъсият аралаштирмасдан, унга ёқадиган гапларни гапиради.

Фақат хурсандчиликларда дўст бўладиганлардан эҳтиёт бўлади. Чунки ундай кишилар душманларнинг душмани бўлади. 

Мусулмон киши молини обрўсидан устун қўймайди. 

Мажлисга кирганда аввал салом беради ва ўтирганларнинг орасини ёриб ўтмайди. Қаерда бўш жой бўлса, ўша ерга ўтиради. Тавозеъ кўрсатади. Ўтираётиб, ўзига яқин жойдагилар билан алоҳида сўрашади.

Йўл устида ўтирмайди. Агар ўтиришга муҳтож бўлиб қолса, кўзни тийиш, мазлумга, заифга ва фалокатга учраганга ёрдам бериш, адашганга йўл кўрсатиш, саломга алик олиш, тиланчига ато бериш, лозим бўлганда амри маъруф, наҳйи мункар қилиш каби йўл одобини жойига қўяди.

Қиблага ва ўнг тарафига қараб туфламайди, балки чап тарафига ёки оёғи остига туфлайди.

Улуғ ва шарафли кишиларнинг суҳбатида ўтирганда ғийбат ва ёлғондан мутлақо четда бўлади. Сирларни сақлайди. Ҳожатини кўп гапирмайди. Сўзларни танлаб, эҳтиёт бўлиб гапиради. Доимо ҳушёр бўлиб ўтиради. 

Оддий одамлар билан ўтирганда уларнинг гапига шўнғиб кетмайди. Уларнинг миш-миш ва уйдирмаларига унчалик эътибор бермайди. Беодоблик билан айтган лафзларига нисбатан ўзини билмаганга солади. 

Мазаҳдан эҳтиёт бўлади. Ақлли одамни мазаҳ қилса, ҳиқдига сабаб бўлади. Эсипастни мазах қилса, у билан тенг бўлади. Мазах ҳайбатни кетказади ва юзни шувут қилади. Шунингдек, у ҳиқдга ва дўстлик ҳаловатининг кетишига сабаб бўлади.

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

(Мукаммал саодат йўли китобидан)

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Барча нарса машийъатга суянади. У эса ҳеч нарсага суянмайди.Ушбу ҳикматдаги .машийъат,дан мурод Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг хоҳишидир. .Машийъат, ва .ирода, давоми...

5211 00:25 / 11.05.2017
Ҳар бир мўмин мусулмон банда ҳазир бўлиши лозим ва лобудд бўлган қалб хасталикларининг бири ҳасаддир. Уламолар, ҳасадбировга етган неъматга рашк билан қараш ва давоми...

3808 05:00 / 28.02.2017
Аллоҳ таоло Бақара сурасида шундай деб марshyҳамат қилади .Оналар фарзандларини тўлиқ икки йил эмизурлар. Бу эмизишни батамом давоми...

1116 19:00 / 04.11.2023
16. Хожа Муҳаммад Баҳоуддин Нақшбанд қуддиса сирруҳуБу зот ҳижрий 718 сана ndash милодий 1318 санада Бухорои шарифнинг Қасри Орифонида дунёга келдилар ва ҳижрий 791 сана давоми...

2794 19:00 / 12.11.2018