1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Ташвишланганда ўқиладиган дуо

06:21 / 24 февраль 231 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ  قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  إِذَا كَرَبَهُ أَمْرٌ قَالَ: يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ بِرَحْمَتِكَ أَسْتَغِيثُ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Қачон Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни бирор иш ташвишга солса:

«Йаа Ҳайй! Йаа Қойюм! Бироҳматика астағийсу!» дер эдилар».

Шарҳ: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ташвишга қолган пайтларида Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан иккитасини зикр қилар эканлар.

1. Ҳайй.

Тирик. Аллоҳ доимо тирикдир, ўлмас. Яъни Аллоҳнинг ҳаёти абадийдир, ўлим ила йўқ бўлмас. Шунингдек, Аллоҳнинг ҳаёти азалийдир, олдиндан йўқ бўлган эмас.

Ягона Аллоҳнинг тириклиги Ўзигагина хос алоҳида ҳаёт бўлиб, бандалар ҳаётига ўхшаш бошқа масдардан берилган эмас. Бу ҳаёт азалий ва абадийдир. Бошланиш чегараси ҳам, тугаш чегараси ҳам йўқ. Аллоҳнинг тириклиги ҳеч бир жиҳатдан бандаларнинг ҳаётига ўхшамайди.

2. Қойюм.

Ўз-ўзидан қоим бўлган ва бошқаларни қоим қилган Зот.

«Қойюм»лик сифатининг маъноси – Аллоҳ таборак ва таолонинг ҳар бир нарса устида турувчи экани ва ҳар бир турувчи нарса Унинг сабабидангина туришидир. Шу билан Аллоҳнинг туриши бошқаникига ўхшамайди ва доимийдир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ана шу гўзал исмлар ила Аллоҳ таолони улуғлаб туриб, «Бироҳматика астағийсу!» яъни «Раҳматинг ила ёрдам сўрайман», дер эдилар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар .Ким муаззинни эшитган пайтда давоми...

1651 04:52 / 25.01.2025
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига келиб, .Эй Расулуллоҳ, мен сафар қилишни хоҳлайман, сафарга давоми...

1151 04:57 / 29.06.2025
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатхонага кирсалар .Аллоҳумма инний аъузу бика минар рижсин нажаси давоми...

1430 06:20 / 26.11.2024
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор иш оғирлик қилса .Аллоҳумма лаа саҳла иллаа маа жаъалтаҳу саҳлан ва давоми...

1991 04:25 / 24.05.2025
Аудиолар

231948 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150465 09:35 / 11.08.2021