1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Сафарга чиқмоқчимисиз, ушбу дуони унутманг!

09:57 / 29.06.2025 1115 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларига келиб, «Эй Расулуллоҳ, мен сафар қилишни хоҳлайман, сафарга етарли нарса билан таъминланг», деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

زَوَّدَكَ اللهُ التَّقْوَى

«Аллоҳ сени тақво билан таъминласин», дедилар.

Ҳалиги киши: «Яна зиёда қилинг», деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

وَغَفَرَ ذَنْبَكَ

«Гуноҳингни кечирсин», дедилар.

Ҳалиги киши: «Яна зиёда қилинг», деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

وَيَسَّرَ لَكَ الخَيْرَ حَيْثُمَا كُنْتَ

«Қаерда бўлсанг ҳам сенга яхшиликларни енгил қилсин», дедилар.

Имом Термизий ривояти.

 

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

Таржимон Анвар Аҳмад

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Кимнинг фикрига васваса келса, .Аманна биллаҳи ва биросулиҳ,, деб уч марта айтсин. давоми...

1316 09:40 / 02.06.2025
Аллоҳумма Солли ъала Муҳаммадин ва азважиҳи ва зурриййатиҳи, кама соллайта ъала али Иброҳийм, ва барик ъала Муҳаммадин ва азважиҳи ва зурриййатиҳи, давоми...

2625 11:58 / 25.09.2024
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни масжидга кирсалар, Абу Умома деган ансорий саҳоба ўтирган давоми...

10946 07:00 / 27.03.2021
. . .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир аёлнинг олдига кирдилар. Унинг олдида данаклар ёки майда тошлар бўлиб, давоми...

1514 10:12 / 27.10.2025