1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Расулуллоҳнинг ﷺ сафар қилувчига дуолари

09:10 / 30.06.2025 1162 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, мен сафар қилишни хоҳлайман, менга васият қилинг», деганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сенга Аллоҳдан тақво қилишингни ва ҳар бир баландликка кўтарилишда такбир айтишингни васият қиламан», дедилар. Ҳалиги киши орқасига қайтиб кетганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

اللهُمَّ اطْوِ لَهُ البَعِيْدَ، وَهَوِّنْ عَلَيْهِ السَّفَرَ

«Аллоҳумма итви лаҳул баъийда ва ҳаввин ъалайҳис сафара», деб айтдилар.

Маъноси: «Аллоҳим, узоғини яқинлаштиргин ва сафарни унга енгил қилгин».

Термизий ва Ибн Можа ривоятлари.

 

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

Таржимон Анвар Аҳмад

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз сўнгида .Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри ва ъазабил давоми...

3603 12:53 / 28.05.2020
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатхонадан чиққанларида.Ғуфронака, Сенинг мағфиратингни сўрайман ва .алҳамду лиллаҳиллазий азҳаба ъаннил аза ва давоми...

3818 08:35 / 09.01.2019
. . Абу Ҳурайра розиялоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи давоми...

1132 04:12 / 30.09.2025
Ғофир сурасининг 55оятидаги Аллоҳнинг .Васаббиҳ биҳамди роббика бил ъашиййи вал`ибкар, .Қуёш оғганида ва кечқурун Раббингизга ҳамд айтиш ила Уни покланг,, деган давоми...

2754 12:38 / 30.01.2023