1447 йил 5 Рамазон | 2026 йил 23 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Рамазон ойида арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркалари йўлга қўйилади

17:20 / 13 февраль 1102 pdf Ўқиш режими + -

Президент Тошкент вилоятидаги йиғилишда мазкур ташаббус билан чиқди.  Ярмаркалар деҳқон бозорлари ва йирик савдо комплексларида иш бошлайди. 

Президент ташаббуси билан арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркалари йўлга қўйилади.

Январ ойида йиллик инфляция даражаси 7,2 фоизни ташкил этди. Инфляциянинг 45 фоизи озиқ-овқат маҳсулотлари, айниқса, 13 фоизи гўшт ҳисобидан бўлган.

Гўштда импортга қарамликни қисқартириш учун озуқа масаласини ҳал қилиш кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Муборак туманида 5 минг гектар ер фойдаланишга киритилиб, маккажўхори экиш бошланаётгани барча учун намуна экани қайд этилди. Шу боис, бу йил қўшимча 60 минг гектарда бу ишларни ташкил қилиш топширилди. Бу қўшимча 350 минг чорва учун кафолатланган озуқа базаси бўлади.

Майда шохли қорамол наслини яхшилаш учун ўтган йил Мўғулистондан 100 минг қўй ва эчки олиб келинди. Бу йил ҳам мазкур ишлар давом эттирилиши белгиланди.

Ўтган йил 772 минг тонна картошка импорт қилинди. Жорий йилда мутасаддилар, ҳокимлар 4,5 миллион тонна картошка ҳосили олиши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Тармоқ бозорлари ва меҳнат унумдорлиги маркази инфляция бўйича ички ва ташқи хатарларни олдиндан аниқлаб, уларга амалий ечим топиш масаласи билан шуғулланиши белгиланди.

Вазирликнинг ҳудудий бошқармаларида марказнинг 2 нафардан вакили бўлади. Марказ ҳар ҳафтада туман ва шаҳардаги бозорларни таҳлил қилиб, қайси маҳсулотга ҳозир қанча эҳтиёж борлиги, бир ой, уч ой, бир йилдан кейин талаб қандай ўзгаришини прогноз қилади.

Мавжуд қувватлар ва омборлардаги маҳсулотлар талабни қанчага қоплаши, етишмаган қисмини ниманинг ҳисобидан таъминлаши бўйича ҳар чоракда асосий озиқ-овқат маҳсулотлари баланси шакллантирилади.

“Кейинги ҳафтадан муборак Рамазон ойи бошланади. Саховат, меҳр-оқибат ва шукроналик рамзи бўлган ушбу муқаддас кунларда ички бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ҳар қачонгидан ҳам муҳим”, – деди давлатимиз раҳбари ҳамда деҳқон бозорлари ва йирик савдо комплексларида арзонлашган озиқ-овқат ярмаркаларини бошлаш бўйича топшириқ берди.

Йиғилишда тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Мавзуга оид мақолалар
Ҳаж 2024 мавсуми якунлангандан сўнг Саудия Арабистони ҳукумати умра ибодати учун рухсатномаларни қайта тиклашни эълон қилди. Умра ибодатини адо қилмоқчи бўлганлар давоми...

1301 11:11 / 25.06.2024
Чеченистон Республикаси туризм вазири ўринбосари Аҳмад Хазуев ва туризм ривожлантириш, дастурлар ва лойиҳаларни амалга ошириш департаменти директори Мед Атиев, давоми...

2146 11:30 / 02.02.2021
Рим Папаси Франциск Ироққа қилган тарихий ташрифи доирасида Носириядаги қадимий Ур шаҳрига ташриф буюрди дея хабар беради iqna.ir манбаси. Папа у ерда Қуръони давоми...

2422 08:30 / 12.03.2021
Бугун 4 март куни шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф мажмуасининг анжуманлар залида Aлижон қори Файзуллоҳ ўғлининг .Муаллим Соний, видеоўқув қўлланма диски ҳамда давоми...

17052 17:30 / 04.03.2020