1447 йил 5 Рамазон | 2026 йил 23 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қуръон илмларига ихтисослашган университет ташкил этилмоқда

16:41 / 13 февраль 873 pdf Ўқиш режими + -

Малайзиянинг Паҳанг штати султони Абдуллоҳ Риоятуддин Мустафо Биллоҳнинг розилиги билан минтақада Қуръони Карим университети ташкил этилиши эълон қилинди. Мазкур ташаббус минтақада Қуръон таълимини янги босқичга олиб чиқиш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

Қарорга кўра, амалдаги Султон Аҳмад Шоҳ Ислом университетининг номи Қуръони Карим университети деб ўзгартирилади. Эндиликда олийгоҳ Қуръон илмларига ихтисослашган ҳолда академик дастурларни тақдим этади. Университетнинг асосий вазифаси Қуръон фанлари бўйича юқори малакали олимлар, воизлар ва етакчи мутахассисларни тайёрлашдан иборат.

Султон Абдуллоҳ ушбу ташаббус Паҳангда маънавий тафаккур ва Қуръон илмларини ривожлантириш йўлидаги аниқ мақсадли ҳаракат эканини таъкидлади.

Султон ўзининг Facebook даги расмий саҳифасида ушбу қарорни минтақанинг мақсадини яққол кўрсатиб берадиган тарихий обидага қиёслади.

Янги лойиҳа пайшанба куни Қуръон тиловати ва ёдлаш бўйича ўтказилган 69 Қуръон мусобақасининг ёпилиш маросимида маълум қилинди. Тадбир давомида Султон фуқароларни Рамазон ойига тайёргарлик кўришга чақирди. Шунингдек, муборак ойда ўзаро ҳурмат, бағрикенглик ва муҳтожларга ёрдам бериш, Рамазоннинг баракаси барчага бирдек етиши кераклигини айтиб ўтди.

Тадбир якунида Қуръон мусобақаси ғолиблари тақдирланди. Зулҳошими Муҳаммад Юнус энг яхши қори деб топилди. Нур ас-Саъада Муҳаммад Зайни аёллар ўртасида энг яхши қория деб эътироф этилди.

 

Мавзуга оид мақолалар
Дубай авиакомпанияси маъмурияти ИйдалФитр муносабати билан бир қанча йўналишлар бўйича авиачипта нархларини арзонлаштирганини маълум қилган. Ушбу акция давоми...

2157 13:00 / 22.05.2019
2024 йил 11 февраль куни Файсал бин Бандар бин Aбдулазиз ҳомийлигида AрРиёд шаҳрида Aлоқа ва ахборот технологиялари вазирлиги ва Макнун уюшмаси ҳамкорлигида илмий давоми...

1695 10:57 / 10.02.2024
Шу йил 1 ноябрь куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ўтказилган халқаро Қуръон мусобақасида Имом Бухорий номли Тошкент ислом институти талабаси Сирожиддин қори давоми...

1603 11:05 / 02.11.2023
Ҳукуматнинг 2021 йил 25 май кунги 323сон қарори билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комиловга Халқаро давоми...

3946 14:11 / 25.05.2021