1447 йил 24 шаъбон | 2026 йил 12 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Мушкули борнинг дуоси

07:01 / 11 февраль 874 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَقُولُ عِنْدَ الْكَرْبِ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ الْعَظِيمُ الْحَلِيمُ، لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيمُ، لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ رَبُّ السَّمَوَاتِ وَرَبُّ الْأَرْضِ وَرَبُّ الْعَرْشِ الْكَرِيمُ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мушкул вақтда «Лаа илааҳа иллаллоҳул Азиймул Ҳалийм. Лаа илааҳа иллаллоҳу Роббул аршил азийм. Лаа илааҳа иллаллоҳу Роббус самавати ва Роббул арзи ва Роббул аршил карийм», дер эдилар».

Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Дуонинг мазмуни: «Ҳалийм, Азийм Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Улуғ Аршнинг Робби Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Осмонлару ернинг Робби ва карамли Аршнинг Робби Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ».

Бу ривоятда дуо маъносидаги гаплар йўқ. Аммо таҳлил ва Аллоҳ таолонинг улуғ сифатларининг зикри бор. Мушкулнинг аришида ана шу зикрларни ихлос билан такрорлаш баъзи сўзларни айтиб, дуо қилишдан кўра катта ўрин тутади.

Имом Термизий ривоят қилган «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳ таоло «Кимни Қуръон ва Менинг зикрим Мендан сўрашдан тўсган бўлса, унга сўровчиларга берган нарсамдан афзалини берурман», дедилар» деган мазмундаги ҳадиси шариф айнан мана шу ҳолат ҳақида айтилган.

Мушкулнинг номини айтмай, уни аритишни ҳам тилга олмай, фақат ушбу ривоятда келган иборалар ихлос билан такрорлайверилса, Аллоҳ таоло албатта кушойиш беради.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло .Энг гўзал исмлар Аллоҳникидир. Бас, Унга улар ила дуо қилинг,, деган .Аъроф, сураси, 180оят. Аллоҳнинг барча исмлари гўзалдир. Мўминмусулмон банда давоми...

1398 04:16 / 26.09.2025
Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар намоздан фориғ бўлсалар .Лаа илаҳа иллаллоҳу давоми...

1288 10:23 / 24.03.2025
. . Шакал ибн Ҳумайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб .Эй Аллоҳнинг Расули давоми...

963 08:30 / 01 февраль
Аллоҳим Бизни ҳолимиз ислоҳ бўлган, ҳаётимиз бахтсаодатга тўлган, орзу қилганларимиз амалга ошган ҳолда Рамазондан чиқар. Яхшилик Сенинг қўлингдадир, Сен ҳарбир нарсага Қодир Зотсан

2048 09:13 / 01.04.2024
Аудиолар

230054 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148646 14:35 / 11.08.2021