1447 йил 13 шаъбон | 2026 йил 01 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Қулоқ, кўз, тил, қалб ва фарж билан қилинадиган гуноҳлардан сақланиш

08:30 69 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ شَكَلِ بْنِ حُمَيْدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ  قَالَ: أَتَيْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، عَلِّمْنِي تَعَوُّذًا أَتَعَوَّذُ بِهِ، قَالَ: فَأَخَذَ بِكَتِفَيَّ فَقَالَ: قُلِ اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ سَمْعِي وَمِنْ شَرِّ بَصَرِي وَمِنْ شَرِّ لِسَانِي وَمِنْ شَرِّ قَلْبِي وَمِنْ شَرِّ مَنِيِّي. رَوَاهُمَا أَصْحَابُ السُّنَنِ.

Шакал ибн Ҳумайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Менга паноҳ сўраб юрадиган сўзларни ўргатинг», дедим.

У зот икки елкамни ушлаб туриб:

«Аллоҳим! Албатта, мен Сендан қулоғимнинг шарридан, кўзимнинг шарридан, тилим шарридан, қалбим шарридан ва манийимнинг шарридан паноҳ сўрайман, дегин», дедилар.

«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Вакийъ: «Маний – зино ва фужур», деди.

Демак, банда қулоқ, кўз, тил, қалб ва фарж билан қилинадиган гуноҳлардан сақланиб юриши керак экан. Гуноҳ содир бўладиган аъзолар асосан, шулардир.

Шунинг учун инсон уларнинг гуноҳга кириб қолмаслигини доимий равишда дуо қилиб, Аллоҳ таолодан сўраб турса, манфаат топар экан.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Азон ва иқоматни эшитган киши муаззин нима деса, ўшани такрорлайди. Фақат .Ҳаййа ъалал солаҳ, Ҳаййа ъалал фалаҳ,, деганда .Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ,, деб давоми...

5475 08:54 / 25.01.2019
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намоздан фориғ бўлсалар .Аллоҳуммажъал хойра ъумурий ахироҳу ва хойро давоми...

4400 08:13 / 05.02.2019
. Юсайра розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни аёлларни такбир, тақдис ва таҳлилга риоя қилишга ва уларни давоми...

1275 05:18 / 25.10.2025
Эй қалбим Шунча азоб оятларини, жаҳаннам ҳақидаги оятларни эшитиб нега қўрқмайсан Эй кўзим Сенчи, нега сенда жола йўқ, нимага ёш тўкмайсан Сизларни давоми...

1656 09:44 / 23.03.2025