1447 йил 13 шаъбон | 2026 йил 01 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Бароат кечаси фазилати

19:40 759 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак Рамазон ойига тайёргарлик кўриш учун шаъбон ойининг ўн бешинчи кечасида ибодат қилишга ва унинг кундузида рўза тутишга тарғиб қилар эдилар.

عَنْ عَلِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا كَانَتْ لَيْلَةُ النِّصْفِ مِنْ شَعْبَانَ فَقُومُوا لَيْلَهَا وَصُومُوا نَهَارَهَا، فَإِنَّ اللهَ يَنْزِلُ فِيهَا لِغُرُوبِ الشَّمْسِ إِلَى سَمَاءِ الدُّنْيَا فَيَقُولُ: أَلَا مِنْ مُسْتَغْفِرٍ فَأَغْفِرَ لَهُ، أَلَا مُسْتَرْزِقٌ فَأَرْزُقَهُ، أَلَا مُبْتَلًى فَأُعَافِيَهُ، أَلَا كَذَا أَلَا كَذَا، حَتَّى يَطْلُعَ الْفَجْرُ. رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Шаъбоннинг ўртасидаги кеча келса, унинг тунини бедор ўтказинглар, кунининг рўзасини тутинглар. Чунки ўшанда Аллоҳ қуёш ботиши пайтида дунё осмонига тушади ва тонг отгунча:

«Қани, истиғфор айтувчи борми? Уни мағфират қилурман. Қани, ризқ сўровчи борми? Унга ризқ берурман. Қани, мубтало борми? Унга офият берурман. Фалончи қани? Пистончи қани?» дейди», дедилар».

Ибн Можа ривоят қилган.

Ҳазрати Алидек улуғ саҳобий бунчалик аҳамиятли гапни ўзларидан чиқариб айтмайди. Албатта, бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир нарса эшитганлар ва ўша эшитганларини ўз иборалари билан ифода этганлар.

Ушбу ривоятдан Шаъбон ойининг қоқ ярмининг кечаси ҳам, кундузи ҳам улуғ ва баракотли вақтлар эканлиги келиб чиқади.

Шу сабабдан ҳам ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг тавсияларига биноан, кундузни рўза, кечасини бедорликда, ибодат билан ўтказишга ҳаракат қилиш керак бўлади.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: فَقَدْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ذَاتَ لَيْلَةٍ، فَخَرَجْتُ أَطْلُبُهُ، فَإِذَا هُوَ بِالْبَقِيعِ رَافِعٌ رَأْسَهُ إِلَى السَّمَاءِ، فَقَالَ: يَا عَائِشَةُ، أَكُنْتِ تَخَافِينَ أَنْ يَحِيفَ اللهُ عَلَيْكِ وَرَسُولُهُ؟ قُلْتُ: ظَنَنْتُ أَنَّكَ أَتَيْتَ بَعْضَ نِسَائِكَ، فَقَالَ: إِنَّ اللهَ تَعَالَى يَنْزِلُ لَيْلَةَ النِّصْفِ مِنْ شَعْبَانَ إِلَى سَمَاءِ الدُّنْيَا فَيَغْفِرُ لِأَكْثَرَ مِنْ عَدَدِ شَعْرِ غَنَمِ كَلْبٍ. رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ وَالتِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ.

Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кечалардан бирида йўқотиб қўйдим. Сўнг у кишини излаб, чиқдим. Қарасам, у зот Бақийъда бошларини кўтариб, осмон томонга қараб турган эканлар:

«Эй Оиша, Аллоҳ ва унинг Расули сенга зулм қилишидан хавф қилдингми?» дедилар.

«Сиз баъзи аёлларингизга боргансиз, деб гумон қилган эдим», дедим.

«Албатта, Шаъбоннинг ярмидаги кечада Аллоҳ дунё осмонига тушади ва Калбнинг қўйлари жуни ададидан кўпроқни мағфират қилади», дедилар».

Ибн Можа, Термизий ва Аҳмад ривоят қилганлар.

Бақиъ – Мадинаи Мунавварадаги машҳур қабристон. Мадинада вафот этган барча саҳобалар шу қабристонга дафн этилганлар.

«Калб» – машҳур араб қабиласи бўлиб, Бани Калб қабиласи ўша вақтда энг қўйи кўп қабила бўлган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Шаъбон ойининг яримида Аллоҳ таоло жуда ҳам кўп гуноҳларни мағфират қилишини ифодалаб, ана шу қўйларнинг жуни ададидан ҳам кўпроқ, деб эсга олганлар.

Ўйлаб кўрадиган бўлсак, бир дона қўйнинг жун толаларини санаб, саноғига етиб бўлмайди. Араб қабилалари ичидаги энг кўп қўйли қабиланинг барча қўйларининг жун толаси қанча бўлишини тасаввур қилаверинг. Бу эса ўша кечанинг жуда ҳам фазилатли эканлигига далолатдир.

عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ اللهَ لَيَطَّلِعُ فِي لَيْلَةِ النِّصْفِ مِنْ شَعْبَانَ فَيَغْفِرُ لِجَمِيعِ خَلْقِهِ إِلَّا لِمُشْرِكٍ أَوْ مُشَاحِنٍ. رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ وَأَحْمَدُ.

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, Аллоҳ Шаъбоннинг ярмидаги кечада қараб, жамики махлуқотларини мағфират қилур. Магар мушрик ва хусуматчи бундан мустаснодир», дедилар».

Ибн Можа ва Аҳмад ривоят қилганлар.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Шаъбоннинг ярмидаги кеча фазилатли эканлиги.

2. Мазкур кечада Аллоҳ махлуқотларига назар солиб, ҳаммаларининг гуноҳларини кечириши.

3. Мушриклик ва хусуматчилик ниҳоятда ёмон нарса эканлиги.

Демак, Шаъбон ойи яримлаганда ибодат қилиб, мазкур ваъда қилинган ажру савоб ҳамда мағфиратлардан баҳраманд бўлиб қолиш керак. Ана шундай фазилатли вақтда гуноҳнинг мағфират қилинишига монелик қилувчи мушриклик ва хусуматчиликдан узоқлашиш лозим.

Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шаъбон ойида кўп рўза тутганларини далил қилиб, аллома имом Нававий бу ойда рўза тутишни суннат деб айтганлар: «Шаъбон ойида рўза тутиш суннатдандир» («Ал Мажмуъ шарҳул Муҳаззаб»).

Бароат кечасида аҳамият берилиши лозим бўлган амаллар ҳақида маълумотлар бериб ўтамиз, токи ифрот ва тафритдан сақланиб, бу кечанинг фазилатларига эга бўлайлик:

- Хуфтон ва бомдод намозини жамоат билан адо қилишга эътибор қилиш;

- Бу кечада ибодат қила олмаса ҳам, гуноҳлардан сақланишга қаттиқ эътибор қаратиш. Хусусан, бу кечанинг фазилатларидан маҳрум қиладиган гуноҳлардан сақланиш лозим;

- Бу кечада тавба ва истиғфор айтишга эътибор қилиб, ҳар ҳил бидъатлардан сақланиш;

- Ўзи ва барча уммат учун хайрли дуолар қилиш;

- Тоқат етганича зикрлар, нафллар, тиловати Қуръонлар қилиш;

- Имкон топган киши шаъбоннинг ўн бешинчи куни рўза тутиши. Валлоҳу аълам.

Эслатма: 2026 йилда Бароат кечаси 2 февралдан 3 февралга ўтар кечасига тўғри келади.

Манбалар: «Ҳадис ва ҳаёт» китоби 9-жуз, «Билимсизликнинг шифоси – савол» китоби 1-жуз.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ сизлардан иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганларга уларни ер юзида худди улардан олдин ўтганларни халифа қилганидек, халифа қилишни, улар учун Ўзи рози давоми...

4544 18:31 / 26.02.2018
Қуръони Каримни тиловат қилиш натижасида ўқувчи кишига дунё ва охиратда жуда ҳам кўплаб фойдалар бор. Бироқ, мана шу фойдаларни яна ҳам кўпроқ ва унумлироқ давоми...

2410 11:14 / 17.08.2024
Ҳикмати буюк Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бандаларини доимо хавфу ражо қўрқинч ва умид билан тарбиялаб келади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло яратган ҳар бир нарсада давоми...

5162 16:24 / 09.01.2018
Йўлларнинг энг тўғриси Аллоҳнинг зиммасидадир. Улардан эгриси ҳам бордир. Агар хоҳласа, албатта, ҳаммангизни ҳидоят қиларди.Бу дунёда худди ҳиссий йўллар каби, давоми...

4933 16:31 / 17.01.2018