
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
وَسُئِلَتْ عَائِشَةُ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا عَمَّا كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَدْعُو بِهِ اللهَ، قَالَتْ: كَانَ يَقُولُ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا عَمِلْتُ وَمِنْ شَرِّ مَا لَمْ أَعْمَلْ.
«Оиша розияллоҳу анҳодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аллоҳга дуо қиладиган нарсалари ҳақида сўралди. Шунда у киши:
«У зот «Аллоҳим! Албатта, мен Сендан ўзим қилган нарсанинг шарридан ва қилмаган нарсанинг шарридан паноҳ тилайман», дер эдилар», дедилар».
Муслим ва Абу Довуд ривоят қилганлар.
Шарҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу дуоларидан банданинг ўзи қилган нарсалар унга ёмонлик келишига сабаб бўлиб қолиши мумкинлигини билиб оламиз. Шу билан бирга, қилган ва қилмаган ишларимиз ёмонлигидан паноҳ сўраб, Аллоҳ таолога дуо қилиб туришимиз кераклигини ҳам тушуниб оламиз.
«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.