1447 йил 22 ражаб | 2026 йил 11 январь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Жамловчи ва фойдали дуо

07:21 / 07 январь 648 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي أُمَامَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: دَعَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم بِدُعَاءٍ كَثِيرٍ لَمْ نَحْفَظْهُ، قُلْنَا: يَا رَسُولَ اللهِ، دَعَوْتَ بِدُعَاءٍ كَثِيرٍ لَمْ نَحْفَظْ مِنْهُ شَيْئًا، فَقَالَ: أَلَا أَدُلُّكُمْ عَلَى مَا يَجْمَعُ ذَلِكَ كُلَّهُ؟ تَقُولُ: اللَّهُمَّ إِنَّا نَسْأَلُكَ مِنْ خَيْرِ مَا سَأَلَكَ مِنْهُ نَبِيُّكَ مُحَمَّدٌ، وَنَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا اسْتَعَاذَ مِنْهُ نَبِيُّكَ مُحَمَّدٌ، وَأَنْتَ الْمُسْتَعَانُ وَعَلَيْكَ الْبَلَاغُ، وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ.

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўп дуо қилдилар. Биз уни ёд олмадик. Сўнгра:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Кўп дуо қилдингиз. Биз ундан ҳеч нарсани ёд олмадик», дедик.

Шунда у зот:

«Сизларни ўшанинг ҳаммасини жам қиладиган нарсага далолат қилайми? «Аллоҳим! Албатта, биз Сендан Набийинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам сўраган хайрли нарсаларни сўраймиз. Сендан Набийинг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам паноҳ сўраган ёмон нарсалардан паноҳ сўраймиз. Сен ёрдам сўралган Зотсан. Етиб бориш сенгадир. Аллоҳдан бошқада куч ҳам, қувват ҳам йўқ», денглар», дедилар».

Демак, Аллоҳ таолога «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўраган нарсани сўрайман, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам паноҳ сўраган нарсадан паноҳ сўрайман», деб қилинган дуо жуда кўп нарсани қамраб олар экан.

Уламолар «Ушбу дуо каби жамловчи ва фойдали нарса йўқ», деганлар. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу дуоларида дунё ва охиратнинг яхшиликларидан бирор нарсани қолдирмай сўрадилар ҳамда дунё ва охиратнинг ёмонлигидан бирортасини қўймай паноҳ сўрадилар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким тонг отганда ва кеч кирганда юз марта давоми...

1107 05:35 / 11.11.2025
Ҳузайфа ибн Йамон розияллоҳу анҳу ва Абу Зарр розияллоҳу анҳунинг ривоят қилишларича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон уйғонганларида .Алҳамду давоми...

3411 17:05 / 07.06.2019
Абу Масъуд Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир киши беш кишилик таом ҳозирлаб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва яна тўрт кишини таклиф қилди. давоми...

1414 04:41 / 19.08.2025
Бу борада жуда кўп ҳадислар келган. Улар умумий ҳолда қуйидагича дуолар қилишни тақозо этади . . . .Аллоҳу акбар давоми...

4166 14:30 / 03.02.2020