1447 йил 7 ражаб | 2025 йил 27 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Тежамкорлик — бахиллик эмас

09:50 182 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳусайн ибн Али розияллоҳу анҳумо ёш бола эди. Закотга берилган хурмодан бир дона олиб оғзига солди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиҳ-қиҳ, ташла уни. Бизнинг садақа емаслигимизни билмайсанми?!» дедилар...

Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам йўлда кетаётган эдилар. Йўлдан бир дона хурмо топиб олдилар ва дедилар: «Агар унинг садақа (закот) хурмоси бўлишидан қўрқмаганимда, еган бўлар эдим...»

Абдуллоҳ ибн Умар розияллҳу анҳумо кетаётиб йўлдан бир дона хурмо топиб олди. Уни артиб еди!..

Ўзгартирилмаган Таврот ва Инжилда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «ҳадяни қабул қилади, садақани емайди», дея сифатланган. Пайғамбар бўлганларидан сўнг бирор таом келтирилса: «Бу садақами ёки ҳадями?» деб сўрар эдилар. Агар «хадя», дейилса ер, «садақа» дейилса, саҳобаларга: «Буни енглар», дер, аммо ўзлари емас эдилар.

Демак, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у кишининг оилалари садақа ейишмаган. Бу ҳукм фақат уларга хос, барча мўминларга эмас.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кичик фарзандларини ислом аҳкомларига асосан тарбия қилар эдилар. Улар улғайишгач, бу ҳукмлар уларнинг табиатига, шахсиятига айланиб бўларди. Юқорида набиралари Ҳусайнга «биз садақа моли-ни емаймиз», дея шариат ҳукмини ўргатяптилар. Бошқа бир болага: «Ҳой бола! Бисмиллаҳни айт-гин, ўнг қўлинг билан, олдингдан олиб егин!» деганлар. Бошқа бир болага ақидасини ўргатганлар: «Аллоҳни муҳофаза қил, Аллоҳ ҳам сени муҳофаза қилади. Аллоҳни муҳофаза қил, уни рўпарангда топасан!»

Баъзилар «болани ҳолига қўйинглар, болалигини яшаб олсин», дейишади. Бундай дейиш тарбиянинг қимматини билмасликдир. Ҳолбуки, улар фарзандларига ҳайвонлар овозини, ўқиш ва ёзишни барвақт ўргатишга ҳаракат қилишади. Нега уларни болалигини яшагани қўйишмайди?! Нима, фақатгина дин болаликка қаршими?!

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга неъматни эҳтиром қилишни ўргатяптилар. Неъматлар бошида овқат туради. Бир дона хурмонинг увол бўлишини истамадилар. Агар у садақа-закот хурмосидан бўлмаганида еган бўлар эдилар. У зотнинг суннатларига амал ўлароқ, Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо бир дона хурмони ердан олиб артиб едилар. Чунки у зот аҳли байтдан эмасдилар. Борди-ю хурмо садақа хурмосидан бўлганида ҳам у кишига зарар бермасди!

Бир дона хурмони увол қилишга рози бўлмаган Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бугун биз чиқиндилар қутисига ташлайдиган овқат-нонларга рози бўлармидилар?!

Эҳтиёжингизга қараб пиширинг.

Тежамкорликда бахиллик йўқ. Қолаверса, овқат кўп бўлса, уни эртаси куни ҳам ейиш, музлатгичда сақлаб қўйиш ёки фақир-мискинларга бериб юбориш мумкин. Бу иш чиқиндига ташлашдан кўра яхши-ку!

«Набавий тарбия» китоби асосида тайёрланди

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 7 мартдаги 03-07/1506-рақамли ва 2023 йил 24 мартдаги 01-07/1959-рақамли хулосалари асосида тайёрланган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Подшоҳлардан бири ўғлини ҳаётдаги саодат сирини ўрганиб келиши учун донишманд ҳузурига юборди. Ўғил у ерга борганда ҳакимнинг қасрида анчагина одам мавжудлигини давоми...

2155 14:33 / 14 май
Мўминмусулмон банда садақа қилса, садақа қилинаётган нарсани бир муҳтожга, мискинга узатяпман, деб ўйламаслиги керак. Унинг берган садақаси тиланчининг ёки давоми...

3309 19:00 / 18.12.2021
23 ёшли, оёқлари туғма шoл, 23 йил ногиронлар аравачасида юрган бир бола қабулимга келди. Орқасига йирингли яра тошган экан. Яраларига игна ёрдамида дори қўйдим, бир давоми...

5676 09:30 / 08.03.2024
Битта ҳикоя баъзида мингта дарсдан фойдалироқ бўлади. Шунинг учун ҳам Қуръони Каримнинг учдан бири ҳикоялардир.Бу ҳикоялар шунчаки кўнгил хушлаш ёки ўқиб мазза давоми...

2371 15:36 / 26.12.2022