1447 йил 17 шаъбон | 2026 йил 05 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Имом Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳининг тенгдошлари

16:31 / 20.12.2025 1055 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Илм олиш ва илмий фаолият кўрсатиш давомида имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳи ўша даврнинг кўзга кўринган уламолари билан дўст-биродар, ҳамдарс ва шерик бўлганлар. Улардан баъзиларини эслаб ўтиш ҳам у зотнинг қадр-қимматлари қанчалик улуғ эканига далил бўлади, деган умиддамиз.

Имом Абулҳасан Алий ибн Саид Рустуғфоний

Бу зотнинг асли Самарқанд қишлоқларидан бири Рустуғфондан бўлиб,  катта машойихлардан ва имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳининг яқин дўстларидан бўлганлар. У киши фиқҳ илми ва унинг усули бўйича катта олимлардан саналганлар.

Имом Абулҳасан Алий ибн Саид Рустуғфоний раҳматуллоҳи алайҳи бир неча китоблар тасниф қилганлар. Жумладан, «Иршодул муҳтадий» ва «Завоид ва Фавоид» китоблари у зотнинг қаламларига мансубдир.

Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аслам ибн Маслама ибн Абдуллоҳ ибн Муғийра ибн Амр ибн Авф Аздий

Имом Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳининг бу тенгдошлари сомонийлар давлатининг амирларидан бири Наср ибн Аҳмад ибн Асад ибн Сомон даврида Самарқанднинг қозиси бўлганлар. У киши ҳижрий 268 санада рабиъул охир ойида вафот этганлар.

Абу Бакр Муҳаммад ибн Ямон Самарқандий

«Тожут-тарожим» ва «Фавоидул баҳийя» китобларида у кишининг Мотуридийнинг табақасидан экани айтилган. У зотнинг «Маъолимуд-дин» ва «Родду ъалал Карромия» номли китоблари ҳам борлиги таъкидланган.

Имом Абу Мансур Мотуридий раҳматуллоҳи алайҳининг устозлари, шогирдлари ва сафдошлари ҳақидаги маълумотлар у киши туғилиб ўсган, яшаган ва илмий фаолият олиб борган муҳит катта уламоларга, илмий изланишларга бой давр бўлганини очиқ-ойдин кўрсатиб турибди.

«Ҳидоят имоми» китоби асосида тайёрланди.

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2023 йил 11 декабрдаги 03-07/9264-рақамли хулосаси асосида тайёрланган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бу суратдаги кишига ўғлининг вафоти хабари етганида мусибат учун жазавага тушмади, ғазаб ҳам қилмади Лекин уни қабристонга элтишганда, ўғлининг жасадини давоми...

5939 13:00 / 29.12.2021
Мухлислар Шайх ҳазратларининг қиёфаларидан, юриштуришларидан, сўзлашларидан, одамларга муносабатларидан, ҳатто кулишларию таом истеъмол қилишларидан суннатга давоми...

2245 11:24 / 01.07.2024
Хожа Саййид Аҳмад эшон юрт равнақи, халқ фаровонлиги ҳамда илм маърифат ривожи учун Учқўрғонни кенгайтиради. Ўша даврда Чортоқдан турли касб эгалари, савдогарлар, давоми...

2292 12:30 / 10.01.2022
Зиёрат рукнидаги туркум суҳбатларнинг навбатдаги сонида ўзбек қориларидан бири бўлмиш Исмоил қори Исмоил ўғлининг уйларига ташриф буюрдик.Исмоил қори Исмоил давоми...

7466 02:05 / 05.06.2018