1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Кўп зикр қилишнинг фазли

04:12 / 25 сентябрь 1458 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ عَلِيٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ لِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: أَلَا أُعَلِّمُكَ كَلِمَاتٍ إِذَا قُلْتَهُنَّ غَفَرَ اللهُ لَكَ وَإِنْ كُنْتَ مَغْفُورًا لَكَ، قَالَ: قُلْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ الْعَلِيُّ الْعَظِيمُ، لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ الْحَلِيمُ الْكَرِيمُ، لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ سُبْحَانَ اللهِ رَبِّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ، الْحَمْدُ ِللهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ. رَوَى التِّرْمِذِيُّ.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:

«Мен сенга, агар сен мағфират қилинган бўлсанг ҳам уни айтсанг, Аллоҳ мағфират қиладиган калималарни ўргатиб қўяйми? «Лаа илааҳа иллаллоҳул Алиййул Азийм. Лаа илааҳа иллаллоҳул Ҳалиймул Карийм. Лаа илааҳа иллаллоҳу. Субҳаналлоҳи Роббил аршил Азийм. Алҳамду лиллаҳи Роббил аламийн», дегин дедилар».

Термизий ривояти.

Зикрнинг маъноси : «Олий ва Азийм Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Ҳалийм ва Карим Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Буюк Аршнинг Робби бўлмиш Аллоҳ покдир. Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин».

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга: «Сен мағфират қилинган бўлсанг ҳам» деганлари у кишининг жаннат башоратини олган ўн кишидан бири эканликларига ишорадир.

Бундан маълум даражага эришган одам зикр қилмай қўйса ҳам бўлаверади, деган хаёлга бориш мутлақо нотўғри экани келиб чиқади.

Банда ким бўлишидан, қанчалар юқори мартабага эга бўлишидан ва қанчалар қурбат ҳосил қилган бўлишидан қатъи назар, кўп зикр қилса, унинг фазлига фазл, қадрига қадр қўшилади.

Агар бирор киши Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги шарафи буюклигини билса, зикр айтмаса ҳам бўлаверганда эди, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам умуман зикр айтмаган бўлар эдилар. Аммо у зот зокирларнинг имоми бўлганлар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга .Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ,ни кўпроқ давоми...

943 05:36 / 01 ноябрь
Масжидда зикрлар ndash тасбиҳ, таҳлил, таҳмид, такбирлар айтиш ва Қуръон тиловат қилиш мустаҳабдир. Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари, давоми...

1392 09:18 / 23 январь
Имом Баззор Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ҳар бир нарсанинг қалби бор. Қуръоннинг қалби давоми...

2311 04:00 / 17.08.2022
Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Уч киши Аллоҳ таоло кафиллигидадир Аллоҳнинг йўлида ғазотга чиққан давоми...

3652 10:42 / 07.07.2019
Аудиолар

210990 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130250 14:35 / 11.08.2021