1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Саҳар чоғини ғанимат билинг!

04:00 / 18.08.2022 2400 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муъоз ибн Анас Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бомдод намозини ўқиб бўлганидан кейин намоз ўқиган жойида то чошгоҳ намозини ўқигунича ўтирса. Фақат яхшиликдан бошқа(нарса)ни гапирмаган бўлса, унинг хатолари, агар денгиз кўпигидан кўп бўлса ҳам, мағфират қилинур», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.

Термизийнинг лафзида:

«Ким бомдодни жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунча Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракъат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажридек бўлур. Тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ», дейилган.

Ушбу ривоятда васф қилинаётган намоз салотуш-шуруқ (ишроқ намози) ҳам дейилади. «Шуруқ» ёки «ишроқ» сўзи қуёш чиқишини билдиради. Саҳар чоғи ниҳоятда фазилатли чоғ экани ҳақида кўплаб ҳадислар бор. Жумладан, ушбу ҳадиси шарифда ҳам бомдод намози билан қуёш чиққунча бўлган вақтни Аллоҳ таолонинг зикри ила ўтказишга тарғиб қилинмоқда. Ишроқ намози чошгоҳнинг энг аввалги вақтидаги намоздир. Саҳар чоғи Аллоҳ таолонинг ибодати, зикри билан машғул бўлиш ўта фазилатли ишдир.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ва Ҳусайнларга .Уъийзукума бикалиматиллаҳит таммати мин давоми...

1597 09:43 / 15.06.2025
Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менга .Жаннат хазиналаридан бирини сенга айтайми, дедилар. Мен .Ҳа, айтинг, эй давоми...

4527 10:00 / 11.05.2019
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги дуоларни кеч кирганида ва тонг отганида ҳеч тарк қилмас эдилар . давоми...

7688 09:00 / 19.05.2022
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Агар сизларга жин ёки шайтон бирор суратда кўринса, азон айтинглар,, давоми...

1420 03:34 / 19.07.2025