1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Отангизни дуосини олинг!

15:04 / 30 август 1719 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Отангизнинг касб-ҳунарини эгаллашга, бошлаб қўйган хайрли ишларининг давомчиси бўлишга ҳаракат қилинг. Чунки оталар ўз ишини фарзандлари давом эттиришини хуш кўради ва шундай йўл тутсалар, улардан хурсанд бўлади. Агар бошқа соҳани эгаллаган бўлсангиз, унинг иши давом этиши ва кўнглини хурсанд қилиш учун ҳам касб-ҳунарини ўрганиб қўйинг. Аслида, фарзанд отасининг касбини давом эттирса, ўша соҳада тезроқ муваффақиятга эришади. Авваллари бундай анъанага катта эътибор қаратилган. Шунинг учун бутун сулолалар бир касб ёки ҳунар билан танилиб, ундан «ота касбимиз» дея фахрланганлар.

Отангиз ҳузурида кўчадаги муаммолар, нарх-наво ошгани ва ёмон воқеа-ҳодисаларни гапирманг. Унга кайфиятини бузадиган, зеҳнини банд қиладиган беҳуда маълумотларни етказманг.

Ҳар бир ишингизни бошлашдан аввал отангиздан изн сўраб, дуосини олинг. Имкон бўлса, илк иш кунингизда ишхонангизга олиб боринг, янги дўкон ёки бирор хизмат кўрсатиш шохобчаси очсангиз, албатта, фаолиятни унга хизмат кўрсатиш билан бошланг. Шунда ишингиз хайр-баракали бўлади. Агар бошламоқчи бўлган ишингизга отангиз рози бўлмаса, унга қўл урмаганингиз маъқул.

Бирор корхона ёки ташкилотда раҳбар бўлсангиз, у ерда отангизни асло ишчи, ходим сифатида ишлатманг. Аксинча, уни ўзингизга раҳбар деб билиб, вақти-вақти билан иш жойингизга таклиф қилиб, ундан маслаҳат сўранг ва сўзларига диққат билан қулоқ тутинг.

Қўпол хатога йўл қўйиш ёки бирор номақбул ишга қўл уриш билан отангизнинг шаънини булғаб кўйманг. Баъзан биров ёмон иш қилса, атрофдагилар унинг отасини лаънатлайди. Сиз ўзингизни гуноҳлардан, бировлар ҳаққини поймол қилишдан йирок тутинг. Бу билан ўзингизни ҳам, отангизни ҳам номини сақлаган бўласиз. Айниқса, қизлар бу борада ўта эҳтиёт бўлишлари лозим. Чунки отанинг ғурурини синдирадиган ва қаддини букадиган энг ёмон иш маҳрамлар, хусусан, қизларнинг маъсиятга қўл уришидир. Фарзандлар бирор ишга қўл урар экан, унинг оқибатини ва ота-онасининг шаънини ўйлаши лозим.

Агар отангизнинг яқин кишилари вафот этса, унга юпанч, ҳамдард бўлинг. Суҳбатлашиб, мусибатини аритишга ҳаракат қилинг. Чунки оталар мусибатда ҳам ғам-ташвишини бировга айтмай ичга ютади. Бу пайтда фарзандлари ёнида бўлиб, алоҳида эътибор кўрсатиши қалбига тасалли беради.

Отангиз кексайиб қолган бўлса, бошини босиб, оёқларини уқалаб чарчоғини кетказишга ҳаракат қилинг. Унинг ҳассаси бўлиб, доим қўлидан тутиб, ёнида етаклаб юринг.

Ўғиллар отанинг қанотидир. Сиз масжидга ва турли маросимларга отангиз ёнида биргалашиб боринг. Изнисиз олдига ўтманг ва дастурхонда ундан ва унинг дўстларидан юқорида ўтирманг.

«Қиблагоҳ» китоби асосида тайёрланди

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2025 йил 16 январдаги 02-07/296-сонли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Осим ибн Лақийт ибн Собира отасидан ривоят қилади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бордим. Чўпон қўрага янги туғилган қўзичоқни киритди.Набий давоми...

2376 11:01 / 22.05.2020
. ,.Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бирортангизнинг ходими таомини олдига олиб келса, уни ҳам ўзи билан ўтирғизсин. давоми...

1988 11:00 / 30.11.2020
Аллоҳ таоло биз бандаларни отаоналаримизга яхшилик қилишга буюрган. У Зот Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган .Роббинг фақат Унинг давоми...

6355 17:04 / 16.06.2022
намоз ибодатларнинг онасидир18. Абу Дардодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга тўққиз нарсани васият қилдилар.Аллоҳга ширк келтирма, давоми...

2861 12:16 / 06.11.2018
Аудиолар

210991 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130251 14:35 / 11.08.2021