1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Имом Бухорий меросига муносиб мажмуа

18:00 / 25 август 991 pdf Ўқиш режими + -

Президент Шавкат Мирзиёев 25 август куни Самарқандга ташриф буюрди. Эзгу анъанага мувофиқ, аввало, Имом Бухорий мақбараси зиёрат қилинди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди.

Давлатимиз раҳбари бу ердаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди.

Буюк муҳаддис бобомизга бутун ислом оламида эҳтиром баланд, унинг мақбарасини кўриш истагидаги инсонлар кўп. Шу боис зиёратчиларга шароитларни кенгайтириш мақсадида бу ерда улкан мажмуа барпо этилмоқда.

Зиёратгоҳнинг умумий майдони 44 гектар этиб кенгайтирилган. Мўътабар мақбара, 10 минг кишилик масжид ва маъмурият биноси қуриб битказилган. Мажмуанинг 4 бурчагидаги 75 метрлик миноралар унга маҳобат бағишлаган. 

Айни пайтда пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Пештоқлар ва айвон деворларига “Саҳиҳи Бухорий”дан ҳадислар битилмоқда.

Президентимиз бу мажмуа фақат зиёрат эмас, илм-маърифат, тарбия ва ибрат маскани бўлиши кераклигини таъкидлади. Имом Бухорийнинг буюк изланишлари, билими ва камолоти бу ерга келувчилар, айниқса, ёшлар учун эзгу намуна бўлиши қайд этилди.

Шу мақсадда янги мажмуада инновацион музей ҳам ташкил этилмоқда. У ислом оламида муҳаддислар султони дея эътироф этилган Имом Бухорийнинг ҳаёти ва илмий мероси, ислом маърифати ривожига қўшган ҳиссасини намоён этади. Шунингдек, музейда Қуръони каримда исмлари зикр қилинган 25 та пайғамбар тарихи, Муҳаммад алайҳиссаломнинг шажараси, Макка ва Мадинадаги ҳаёти, ҳадисларнинг жамланиши ва ёзилиши ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилади.

Зиёратгоҳ атрофида меҳмонхона ва бошқа хизмат кўрсатиш бинолари ҳам қурилиш ишлари якуний босқичга кирган.

Давлатимиз раҳбари қурилишни сифатли бажариш, одамларга қулайликларни кенгайтириш, мажмуа атрофида яшил майдонларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

 

Манба
president.uz
Мавзуга оид мақолалар
Миср шимоли АлАриш шаҳрининг АлСагҳа кўчасида жойлашган олтин дўконида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Балбалди вебсайти хабар берди. Ёнғин оқибатида дўкон ичидаги давоми...

2532 09:00 / 29.07.2021
.Hilol NASHR, нашриётматбаа мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси устоз Абдулғаффор домла Сманов Шокир ўғлининг вафот этгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор давоми...

2164 12:04 / 01.07.2020
Жорий йилнинг 1013 сентябрь кунлари Туркий давлатлар муфтийлари кенгашининг VI йиғилиши Бишкек шаҳрида бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, давоми...

865 15:06 / 10 сентябрь
Сўнгги йилларда Юртбошимизнинг китоб мутолаасини ривожлантиришга қаратаётган эътибори натижасида мамлакатимизда китобхонлик маданияти шаклланиб, давоми...

3692 11:05 / 14.09.2019
Аудиолар

211020 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130279 14:35 / 11.08.2021