1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сафар

Сафар ойининг учинчи куни содир бўлган воқеалар

16:05 / 28 июль 928 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳижрий 405 йил, сафар ойининг учинчи куни ҳадис илми олимларидан бири «Мустадрак» китоби соҳиби Имом Ҳоким Найсабурий вафот этди. Аллоҳ у зотни Ўз раҳматига олсин. Абу Ҳозим айтадилар: «Нисобурда Муслим ибн Ҳажжождан кейин ҳадис илмида машҳур бўлган одам Имом Ҳоким эдилар». Яна у киши: «Ҳоким ўз асрларида, ҳадис илмининг улуғ олимлари Дора Қутний, Ибн Адий, Ибн Музаффарларга тенг келадилар. Ҳозиргача на Ҳижозда, на Шомда, на Ироқда, на Тобаристонда, на Хуросонда бу шахсга тенг келадиган киши топилмайди.

Ҳижрий 180 йил сафар ойининг учинчи куни (милодий 796 йил 18 апрель) Андалуснинг энг машҳур амирларидан бири Ҳишом ибн Абдурраҳмон 40 ёшида вафот этди. Ҳишом ҳижрий 139 йил Қуртубада таваллуд топган бўлиб, отаси Абдурраҳмон ўн битта фарзанди ичидан Ҳишомни Андалус ҳокими этиб тайинлади. Бу зот даврида илм-фан соҳаси янада ривожланди.

Ҳижрий 1382 йил сафар ойининг учинчи куни (милодий 1962 йил 5 июль) Жазоир Франция мустамлакасидан мустақил бўлгани эълон қилинди.

Ҳижрий 1408 йил сафар ойининг учинчи куни (милодий 1987 йил 26 сентябрь) ироқлик катта тарихчи, «Муфассал фи тарихил-араб қоблал-ислам», яъни «Исломдан олдин арабларнинг муфассал тарихи» номли 10 жуздан иборат китоб муаллифи Жаввод Али вафот этди.

Ҳижрий 484 йил, сафар ойининг учинчи куни Мурабитлар давлати қўшини Андалусдаги Қуртуба (Кордова) шаҳрига кириб борди. Бу воқеа Қуртубанинг маҳаллий ҳукмронлигининг тугаши ва Мурабитлар давлати тасарруфига ўтиши билан якунланди. Шундан сўнг Юсуф ибн Ташфин бошчилигидаги Мурабитлар Андалусда ўз ҳукмронлигини бошлади. Бу эса Андалус мусулмонлари орасидаги ички бўлинишларга барҳам берди, душманга қарши бирлашиш йўлида муҳим тарихий бурилиш бўлди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сафар ойидан шумланиш унга шубҳа билан қараб, ёмонлик ойи деб билиш бу ойда хайрли амалларни қилиб бўлмайди, деган эътиқодга бориш бу ойда балоофатлар кўпаяди, давоми...

7464 05:00 / 14.03.2017
Сафар ойи ҳижрийқамарий тақвим бўйича йилнинг иккинчи ойидир.Одатда, бу ой яқинлашиши билан кишилар орасида турли саволлар кўпая боради. Сафар ойида сафар қилиб давоми...

6409 21:00 / 20.09.2020
Ҳижрий 656 йил сафар ойининг тўртинчи куни милодий 1258 йил 10 февраль Аббосийлар халифалиги пойтахти Бағдод Ҳулакуга таслим бўлди ва бу билан 5 асрдан буён Ислом давоми...

972 18:04 / 29 июль
Миллатимиз тўйни яхши кўради. Умр бўйи тўйларга тараддуд кўриб яшайди. Ориятли, ҳаёиболи келин, яхши куёвларни орзу қилади. Тирикчилигидан орттириб, тўртбеш сўм давоми...

5756 15:28 / 28.04.2017
Аудиолар

210982 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130241 14:35 / 11.08.2021