1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳаж

Каъба калитининг тарихи

10:09 / 06 июль 2283 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Каъба хизмати ва қоровуллиги деганда улуғ Каъбага хизмат қилиб, уни қулфлаб очиш тушунилади. Бу араб тилида «Сидана вал хижаба» дейилади. Биринчи бу нарса Исмоил алайҳиссалом қўлларида бўлган. Кейин ўғиллари Собит ва унинг болаларига ўтган. Сўнгра тоғалари қўлида, яъни Журҳумда бўлган. Сўнгра Кусай ибн Қилоб қўлига етиб келгунича Хузоъада бўлган. Қусай ибн Қилоб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тўртинчи боболаридир. Ҳижрий саккизинчи йили Макка фатҳ бўлганидан кейин Пайғамбар алайҳиссалом Усмон ибн Талҳадан Каъбанинг калитини сўрадилар-да, Каъбани очиб, унга кириб чиқдилар, сўнг: «Огоҳ бўлинг! Ҳар бир жоҳилиятдаги қон ёки мол, ё обрў-эътибор мана бу икки оёғим остидадир. Лекин ҳожиларнинг хизмати ва Каъба қоровуллиги ундай эмас. Мен уни жоҳилиятда ким бошқарган бўлса, ўша кишида қолдирдим», деб қуйидаги оятни ўқидилар:

«Албатта, Аллоҳ сизларни омонатларни ўз эгаларига топширишга буюради...» (Нисо сураси, 58-оят).

Кейин Усмон ибн Талхани чақириб, калитни унга топширдилар-да: «Эй Талҳа фарзандлари, мана буни олинглар, у авлоддан-авлодга ўтиб, абадий сизларда қолади. Сизлардан уни фақатгина золимларгина тортиб олади», дедилар («Мажмаъуз-завоид»).

Ибн Касирнинг ифода этишларича, кўпгина муфассирлар қуйидаги: «Албатта, Аллоҳ сизларни омонатларни ўз эгаларига топширишга буюради...» ояти Усмон ибн Талҳа ҳақларида нозил бўлган, дейишади. Шу оятга биноан калит уларга топширилди. Усмон вафот этганларида амакиларининг ўғли Шайба олди, кейин Шайбанинг болалари эгалик қилишди. Мана шу алфозда катталардан мерос бўлиб қолаверди. Улар Шайбийлар деб аталади. Ҳадисдаги: «Абадий сизлар у калитни қўлга киритинглар...» деган гапда Абу Талҳа болаларининг насли ва Каъба қоровуллиги қиёматгача давом этишига ишора бордир. Бу нарса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг боқий қолувчи мўъжизаларидан эди. Чунки Каъба қоровуллиги энг буюк ва улуғ ҳамда рақобатчилар рақобат қиладиган вазифалардандир. Айниқса, ҳоким ва нуфузли кишилар бу нарсага кўпроқ қизиқишади. Ушбу вазифанинг Шайба оиласига топширилиши эса қўлида еру осмон мулки бўлган Зот уларни (ҳар хил ёмонликлардан) ҳимоя этишига далилдир.

Ҳозирги кунга қадар ҳам ушбу калит ана шу ахд вакиллари бўлмиш Бану Шайба қўлидадир. У калитнинг узунлиги 40 см соф олтин билан ишланган, ипакли қутида сақланади. У қути ҳар йили кисва фабрикасида тайёрланади. Устига: «Албатта, Аллоҳ сизларни омонатларни ўз эгаларига топширишга буюради...» деб ёзиб қўйилган. Бошқа томонига: «Буни ясашга икки шарафли ҳарам ходими Фаҳд ибн Абдулазиз томонидан амр этилган», деб ёзиб қўйилган.

Каъба эшигининг қулфи султон Абдулҳамид Усмоний томонидан ҳижрий 1309, милодий 1891 йили ясалган эски қулф асосида ҳижрий 1399, милодий 1979 йили янги қулф қайта ишланди. Бу ўзгартириш янги эшикка муносиб бўлди. Уни қайта таъмирлашга эҳтиёж қолмади. Бу қулфнинг узунлиги 34 см Ҳар томонининг эни 6 см дан. Ҳар бир томонида сариқ мисдан бир бўлак бор. У томонларнинг узунлиги 8 см, эни 2 см Қулфга қуйидаги ибора ўйиб ёзилган: «Холид ибн Абдулазиз оли Сауд томонидан ҳижрий 1399 йили ясалган».

Макка, Каъба, Замзам тарихи,
ҳаж ва умра маносиклари» китобидан.

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 7 сентябрдаги 03-07/ 6905-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Биринчи кунЗулҳижжанинг 8куни ҳажнинг биринчи кунидир. Бу куннинг амали шуки, Маккаи Мукаррамада бомдод намози ўқилгандан сўнг Минога йўл олинади. Минода пешин, давоми...

3729 14:00 / 17.06.2023
Аллоҳ таоло .Сизларга денгиз ови ва унинг таоми сиз ва йўловчилар баҳраманд бўлишингиз учун ҳалол қилинди. Модомики эҳромда экансиз, сизга давоми...

1620 15:19 / 11.06.2024
Ёд этинг, Биз Байтни Каъбани инсонларга савоб қозониш бир тан, бир жон бўлиш учун жамланиш ва омонлик маскани қилдик. Сизлар мақоми Иброҳимдан бир давоми...

13878 05:00 / 16.01.2017
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Арафа куничалик Аллоҳ бандани дўзахдан кўпроқ озод қиладиган кун йўқдир. давоми...

2045 13:08 / 15.06.2024
Аудиолар

210991 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130251 14:35 / 11.08.2021