1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муҳаррам

Ашуро рўзаси Муҳаррам ойининг қайси кунлари тутилади?

22:29 / 03 июль 2877 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳакам ибн Аъраж розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ибн Аббоснинг ҳузурига бордим, у киши Замзам олдида ридоси устида ёнбошлаб ётган экан: «Менга Ашуро рўзаси ҳақида айтиб беринг», дедим. «Муҳаррамнинг ҳилолини кўрсанг, санаб бор. Тўққизинчи куни рўза тутган ҳолда тонг оттир», деди. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг рўзасини шундай тутармидилар?» дедим. «Ҳа», деди».

Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насоийлар ривоят қилишган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу кун – Ашуро кунининг ҳамда ушбу ой, яъни Рамазон ойининг рўзасидан ташқари бирор кунни бошқасидан афзал кўриб, рўза тутишга қасд қилганларини кўрмадим».

Икки Шайх ривоят қилган.

Изоҳ: Яъни, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон Ашуро куни келар экан, рўзасини тутсам, деб, интиқ бўлиб турар эканлар. Бошқа бирор куннинг рўзасини тутиш учун бунчалик интизор бўлиб кутмас эканлар.

Шунингдек, Рамазон ойини ҳам қачон келар экан, рўзасини тутсам, деб, интиқ бўлиб кутар эканлар. Бошқа бирор ойнинг рўзасини тутишни бунчалик интизор бўлиб кутмас эканлар. 

У кишининг умматлари, яъни бизлар ҳам шундай бўлишимиз лозим.

Уламолар Ашуро рўзасининг афзали Муҳаррамнинг 9, 10, 11 ёки 9, 10 ёки 10, 11-кунларини рўзасини тутишдир деганлар.

Мўминлар учун ажойиб имконият!

Биздек гуноҳкор бандаларига шундай фурсатларни бериб қўйган Раббимизга чексиз ҳамдлар бўлсин!

Ғафлатда қолманг!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам Ким Ашуро кунида аҳлиаёлига кенглик қилса, Аллоҳ таоло давоми...

16046 10:00 / 16.07.2024
Муҳаррам ойи Рамазон ойидан кейин турадиган энг ҳурматли ойдир. Бу ой ҳижрий сананинг бошланиш ойидир. Динимизда бу ой уруш ҳаром қилинган ойлардан бири давоми...

39069 15:41 / 09.07.2024
Муҳаррам ойи ҳижрий ndash қамарий тақвим бўйича йилнинг биринчи ойидир. Биринчи Муҳаррам янги йилнинг бошланиш кунидир. Одатда мусулмонлар бирбирларини бу давоми...

7627 18:39 / 25 июнь
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу ривоят қиладиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Кимки Ашуро куни оиласига кенглик қилса, Аллоҳ йил бўйи унга кенглик давоми...

9235 11:04 / 24.08.2020
Аудиолар

210982 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130241 14:35 / 11.08.2021