1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Уловга ва шунга ўхшаш нарсаларга минаётганда айтиладиган зикрлар

12:41 / 03.07.2025 1299 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Зухруф сурасининг 14-оятида: «Бизларга бу (кема ёки от-улов)ни бўйсундириб қўйган Зот (яъни, Аллоҳ барча айбу нуқсондан) покдир. Бизлар ўзимиз бунга қодир эмас эдик. Шак-шубҳасиз, бизлар (барчамиз) «Парвардигоримизга қайтгувчидирмиз», дегайсизлар», деган.

Али ибн Рабийъадан ривоят қилинади:

«Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу отларини мингани келиб, оёқларини уловга қўйганларида «Бисмиллаҳ», дедилар. Қачонки, унинг устига ўрнашганларида

الحَمْدُ للهِ الَّذِي سَخَّرَ لَنَا هَذَا وَمَا كُنَّا لَهُ مُقْرِنِيْنَ، وَإِنَّا إلَى رَبِّنَا لَمُنْقَلِبُونَ

«Алҳамду лиллаҳиллазий саххора лана ҳаза ва ма кунна лаҳу муқринийн ва инна ила роббина ламунқолибун», деб айтдилар.

Маъноси: «Бизга буларни бўйсундириб қўйган Зотга ҳамд бўлсин. Бизлар ўзимиз бунга қодир эмас эдик. Барчамиз Парвардигоримизга қайтувчидирмиз».

Сўнгра уч марта «Алҳамдулиллаҳ» ва уч марта «Аллоҳу Акбар», сўнгра

سُبْحَانَكَ إِنِّي ظَلَمْتُ نَفْسِي فَاغْفِرْ لِي، إِنَّهُ لاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ

«Субҳанака инний золамту нафсий фағфирлий иннаҳу ла йағфируз зунуба илла анта», деб кулиб қўйдилар. «Эй мўминларнинг амири, қайси нарсадан куляпсиз?» дейилганда, у зот айтдилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам худди шу амални қилиб кулганларида, «Эй Расулуллоҳ, нима нарсадан кулдингиз?», деганимда, у зот: «Албатта Раббинг бирор банда гуноҳимни кечир, деб айтса, У: «Мендан бошқаси кечира олмаслигини билади», деб ажабланади», дедилар».

Абу Довуд, Термизий, Насаийлар ривоятлари. 

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан
Таржимон Анвар Аҳмад


Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-рақамли хулосаси асосида тайёрланган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир бола Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб .Эй Расулуллоҳ, мен ҳаж қилишни хоҳлайман,, давоми...

1360 09:09 / 23.07.2025
Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1447 йил жумадус соний ойининг 1 куни 2025 йил 22 ноябр шанба кунига тўғри келмоқда. Жумадус соний ойидан сўнг иншаАллоҳ, муборак Рамазон давоми...

1447 15:20 / 22.11.2025
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан умра қилишга изн сўрадим. У зот изн бериб .Эй биродар, дуоингда бизни давоми...

1807 09:14 / 01.07.2025
Хоҳ ялангликсаҳрода бўлсин, хоҳ пана жойда, ҳожат чиқараётиб сўзлашиш ва зикр қилиш макруҳдир. Фақат зарурат юзасидан рухсат берилган. Баъзи соҳибларимизнинг давоми...

2085 10:10 / 28.11.2024