1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мерос

Радднинг турлари

15:12 / 21 июнь 1008 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Радд тўрт турга бўлинади. Ушбу тўрт турнинг ҳар бирида ўзига хос ечим мавжуддир. Улар қуйидагилар:
 
1. Меросхўрлар бир хил фарз эгаси бўлиб, эр-хотиндан бирортаси ҳам бўлмаслиги;
 
2. Меросхўрлар турли хил фарз эгалари бўлиб, эр-хотиндан бирортаси ҳам бўлмаслиги.
 
3. Меросхўрлар бир хил фарз эгаси бўлиб, эр-хотиндан бири мавжуд бўлиши.
 
4. Меросхўрлар турли хил фарз эгалари бўлиб, эр-хотиндан бири мавжуд бўлиши.
 
Биринчи ҳолатнинг ҳукми. Агар меросхўрлар эр-хотиндан бирисиз бир хил фарз эгаси бўлишса, аввало мақсадга осон йўл билан етишнинг ва масаланинг чўзилиб кетишининг олдини олиш учун мерос кишилар сонига қараб тақсимланади. Агар инсон вафот этиб, ортидан фақат учта қиз қолган бўлса, масала қизлар ададига кўра учдан бўлади, чунки улардан иккиси фарз билан учдан иккини оларди, қолганини радд билан оларди. Шундай экан, меросни уларнинг сонига кўра тақсимлаймиз, чунки меросхўрлар бир хил фарз эгаларидир. Шунга кўра биз уларнинг ҳар бирига раддан бўлган ҳиссасини қўшиб, ўз фарзини берамиз.
 
Вафот этган кишининг ўнта туғишган синглиси қолса, масала ўндан бўлиб, фарз ва радд ҳолда тақсимланади.
 
Яна шунингдек, бир киши вафот этиб, ортидан момоси ва она бир синглиси қолган бўлса, масала иккидан бўлади, фарз ва радд ҳолда тақсимланади, чунки бу масаладаги фарзлар ҳам бир хилдир. Агар олтита она бир ака-ука қолса, масала улар сонига кўра олтидан бўлади. Шунга қиёс қилиб, давом эттиринг.
 
Иккинчи ҳолатнинг ҳукми. Агар меросхўрлар бир неча хил фарз эгалари бўлиб, (ораларида эр-хотиндан бири бўлмаса), мерос уларнинг сонига кўра эмас, балки улушлари ададига кўра тақсимланади. Мисол учун, бир киши вафот этиб, ортидан онаси ва она бир иккита акаси қолган бўлса, онага олтидан бир, она бир икки акага учдан бир улуш берилади. Масала улушлар ададидан, яъни учдан бўлади, чунки онанинг улуши олтидан бирга, она бир акаларнинг улуши олтидан иккига, улушлар йиғиндиси учга тенг бўлди. Бу масаланинг аслидир.
 
Ушбу турга татбиқий мисоллар
 
1. Бир киши вафот этиб, ортидан қизи ва ўғлининг қизи қолди. Масала улушлар йиғиндисидан (тўртдан) бўлади.
 
2. Бир киши вафот этиб, ортидан онаси, туғишган синглиси ва она бир акаси қолди. Масала улушлар ададидан (бешдан) бўлади.
 
3. Бир аёл вафот этиб, ортидан момоси, қизи ва ўғлининг қизи қолди. Масала улушлар ададидан (бешдан) бўлади.
 
4. Бир аёл вафот этиб, ортидан туғишган синглиси ва ота бир синглиси қолди. Масала улушлар ададидан (тўртдан) бўлади.
 
5. Бир киши вафот этиб, ортидан туғишган синглиси, ота бир синглиси ва она бир синглиси қолди. Масала улушлар ададидан (бешдан) бўлади.
 
Шунга ўхшаш мисолларни худди шу каби ечинг. Фақат улар орасида эр-хотиндан бири бўлмаслиги керак.
 
Учинчи ҳолатнинг ҳукми. Агар меросхўрлар бир хил фарз эгалари бўлиб, улар билан бирга эр-хотиндан бири ҳам бўлса, қоидага кўра масалани махраждан, яъни радд қилинмайдиган кишининг фарз махражидан бошлаймиз. Қолган мол эса меросхўрлар сонига кўра тақсимланади. Мисол учун, эр ва икки қизнинг меросида эрга ¼, қолган ¾ қизларнинг сонига қараб, баробар тақсимланади.
 
Агар бир киши вафот этиб, ортидан хотини, она бир икки акаси ва она бир синглиси қолган бўлса, масала (тўртдан) унга радд қилинмайдиган кишининг фарзини махражидан бўлади. Қолган мол меросхўрлар сонига кўра тақсимланади.
 
Агар бир киши вафот этиб, ортидан хотини ва бешта қизи қолган бўлса, масала саккиздан бўлади. Хотиннинг улуши, яъни ⅛ берилади. Қолган ⅞ қисм эса меросхўрлар сонига кўра тақсимланади. Масала қуйидагича тўғриланади:
 

 

8

40

Масалани тўғрилаш

Хотин

1

5

Хотинга қирқдан беш улуш

Бешта

қиз

7

35

Бешта қизнинг ҳар бирига қолган

ўттиз бешдан етти улушдан тегади

 
Бир аёл вафот этиб, ортидан эри ва тўртта қизи қолди. Масала тўртдан бўлади. Эрга бир улуш, қолгани қизларига қуйидаги шаклда тақсимланади.
 

Масалани тўғрилаш

4

16

Эрга тўртдан бир (¼)

1

4

Тўртта қизга тўртдан уч,

яъни ҳар бирига уч улушдан

3

12

 
Тўртинчи ҳолатнинг ҳукми. Агар меросхўрлар бир неча хил фарз эгалари бўлиб, улар билан эр-хотиндан бири бўлса, масалани иккига бўлиб оламиз. Битта масалага эр-хотиндан бирини қўямиз, иккинчисига улардан бирини қўймаймиз. Ҳар бир масалани мустақил равишда ечамиз. Сўнгра икки масалага қараб, тамосул, тавофуқ ва табоюн нисбатларидан бирини берамиз. Муносахада нима қилган бўлсак, бу ерда ҳам шуни қиламиз. Бунга баъзи мисолларни келтирамиз.
 
1. Бир киши вафот этиб, ортидан хотини, момоси ва иккита она бир синглиси қолди (1-жадвал)
 
1-жадвал
 
1-масала
 

6

3

 Момо 1/6

1

Икки она бир сингил

2


2-масала
 

 

4

4

Хотин ¼

1

1

Момо

3

1

Она бир икки сингил

2

 
Биринчи масалада масаланинг асли олтидан бўлиб, радд туфайли улушлар йиғиндиси учга айланади. Иккинчи масалада масаланинг асли тўрт бўлиб, радд қилинмайдиган улуш эгаси (яъни хотин) чиқариб ташланганда уч қолади. Қолган уч момо билан иккита она бир сингил орасида муштарак бўлади.
 
Иккала масалага қараганимизда момо билан иккита она бир сингилнинг улуши уч эканлигини кўрамиз. Ушбу адад иккала масалада тамосул (бир хил) бўлади. Агар хотин ўзининг тўртдан бир фарз улушини олса, радд масаласининг тамосули уч қолади. Буни тўғрилашга эҳтиёж йўқ, иккинчи масалани иккала масаланинг ҳам асли деб билиш билан кифояланамиз.
 
2. Бир киши вафот этиб, ортидан хотини, икки қизи ва онаси қолди (2-жадвал)
 
2-жадвал
 
1-радд масаласи
 

 

 

7

 

5

Иккита қиз

4

Она 1/6

1


2-масала
 

 

 

5

 

 

8

40

Хотин

1

5

Икки қиз

7

28

Она

7

 
 
Биринчи масаланинг асли олтидан бўлиб, радд билан улушлар сони бештага айланади. Иккинчи масаланинг асли (саккиз) хотиннинг фарзини чиқаришдан бўлиб, агар хотин саккиздан бир улушини олса, қолган ⅞ икки қиз ва онанинг улуши бўлади. Улар ушбу улушни фарз ва радд йўли билан олишади. Беш билан етти ўртасида (тафовут) табоюн бор. Иккинчи масаланинг асли бўлган саккизни биринчи масаланинг асли бўлган бешга кўпайтирамиз. Иккала масаланинг асли 40 бўлади (8×5=40). Сўнгра тўртни еттига кўпайтирамиз (4×7=28). Бу икки қизнинг улуши бўлади. Бирни еттига кўпайтирамиз (1×7=7). Бу эса онанинг улушидир.
 
3. Бир киши вафот этиб, ортидан иккита хотини, онаси ва қизи қолди (3-жадвал)
 
3-жадвал
 
1-радд масаласи
 

 

 

7

6

4

 Она 1/6

1

Қиз ½

3

 
2-масала
 

 

 

4

 

 

8

32

Икки хотин

1

4

Она

7

7

Қиз

21

 
Биринчи масаланинг асли олтидан бўлиб, радд билан улушлар йиғиндиси бўлган тўртдан бўлади. Иккинчи масала саккиздан бўлиб, хотиннинг фарзини чиқаришдан бўлади. Хотин ўз фарз улушини олгач, етти қолади. Етти билан тўрт ўртасида (тафовут) табоюн бор. Иккинчи масаланинг аслини, яъни 4 ни радд масаласининг аслига, яъни 8 га кўпайтирамиз. 32 чиқади (4×8=32). Ушбу 32 икки масаланинг асли бўлиб, у билан тўғри бўлади. Хотиннинг улуши 4/32, онанинг улуши 7/32, қизнинг улуши 21/32 бўлади. Бу масалаларга қиёслаб, қолган масалаларни шу каби ечинг.
 
«Ислом шариатида мерос илми» китобидан
 
Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 августдаги 03-07/5163-рақамли ҳамда 2022 йил 27 сентябрдаги 03-07/7348-рақамли хулосалари асосида тайёрланди.
 
 
 
 
Муаллиф
Шайх Муҳаммад Али Собуний
Таржимон
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Бир киши вафот этиб, ортидан хотини, икки туғишган синглиси ва онаси қолди. Ушбу меросхўрларнинг улуши қандай бўлади 1жадвал 1жадвал 12 13 Хотин давоми...

1206 13:27 / 29 май
Бу ердаги икки масала фароиз уламолари орасида машҳур бўлган. Биринчиси .Кичик динория,, иккинчиси .Катта динория, дейилади. .Кичик динория,даги меросхўрлар бари давоми...

761 10:26 / 19 август
Кишига мерос олиш имкониятини берадиган сабаблар учтадир 1. Ҳақиқий қариндошлик насаб боғланиши. Булар ndash отаона, фарзандлар, акаукалар, амакилар ва бошқалардир. давоми...

1908 12:19 / 28.05.2024
.Радд, сўзи луғатда қайтариш, қайтиш, буриш деган маъноларда келади. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Аллоҳ куфр келтирганларни ғазаблари ила ортларига давоми...

973 15:10 / 11 июнь
Аудиолар

210982 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130241 14:35 / 11.08.2021