1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мерос

Радднинг таърифи

15:10 / 11.06.2025 1052 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Радд» сўзи луғатда қайтариш, қайтиш, буриш деган маъноларда келади.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

ﭸ ﭹ ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿﮀ

«Аллоҳ куфр келтирганларни ғазаблари ила ортларига қайтарди. Улар ҳеч бир яхшиликка эриша олмадилар» (Аҳзоб сураси, 25-оят).

У Зот уларни қаҳрга учраган ва хор аҳволда ортларига қайтарди.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

ﭺ ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ

«Иккиси келган йўлидан изига қайтди» (Каҳф сураси, 64-оят).

Дуода шундай дейилади: «Аллоҳим, уларнинг ҳийлаларини мендан қайтаргин».

Шоир шундай дейди:

Эй Амрнинг онаси, Аллоҳ сени
мағфират-ла мукофотласин,
Қалбимни қандай бўлса,
шундай ҳолда ўзимга қайтаргин.

Радднинг истилоҳий маъноси. Масаланинг улушлари камайиб, меросхўрларнинг улуши кўпайишига «радд» дейилади. Радд – авлнинг тамоман тескарисидир. Агар фарз эгаларига ўз ҳақларини бериб бўлгач, улар орасида асаба бўлмай, тарикадан ортиб қолса, ушбу ортиб қолган меросни мавжуд фарз эгаларининг ҳар бирига улушлари миқдорича қайтариб берамиз.

Радднинг шартлари

Учта иш рўёбга чиқмагунча ҳеч бир масалада радд бўлмайди.

1. Фарз эгаси бўлиши;

2. Асаба бўлмаслиги;

3. Тарикадан ортиб қолиши.

Агар масалада ушбу учта шарт тўлиқ топилмаса, радд бўлмайди.

Раддга ҳақдор меросхўрлар

Эр-хотиндан бошқа барча фарз эгаларига радд қилиш жоиз бўлади. Радд фарз эгаларидан саккиз кишига бўлади.

1. Қиз;

2. Ўғилнинг қизи;

3. Туғишган сингил;

4. Ота бир сингил;

5. Она;

6. Саҳиҳ момо;

7. Она бир сингил;

8. Она бир ака.

Аммо ота билан бобо баъзи ҳолатларда фарз эгалари бўлсалар ҳам, уларга радд қилинмайди, чунки қачон ота ёки бобо меросхўрлар ичида топилса, улар асаба бўлиб, қолган молнинг ҳаммасини олиб қўйишади ва ўша масалада радд қилишга имконият қолмайди.

Раддга ҳақдор бўлмайдиган икки меросхўр. Фарз эгаларидан икки кишига «радд» қилинмайди. Улар фақат эр ва хотиндир, чунки уларнинг яқинлиги насабий қариндошлик бўлмай, балки сабабий қариндошликдир. Улар никоҳ сабабидан қариндошлик ҳосил қилишган. Ушбу қариндошлик ўлим билан узилади. Уларнинг иккисига ҳам радд қилинмайди, чунки эр-хотиннинг ҳар бири фақат ўзининг фарз улушинигина олишади. Тарикадан ортиб қолган нарса қолган фарз эгаларига радд қилинади.

«Ислом шариатида мерос илми» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 августдаги 03-07/5163-рақамли ҳамда 2022 йил 27 сентябрдаги 03-07/7348-рақамли хулосалари асосида тайёрланди.

 

 

 

 

Мавзуга оид мақолалар
биров билан асаба бўлиш .Асаба маъалғойр, туғишган ёки ота бир опасингилларга хос бўлиб, улар қизлар билан бирга келиши ва улар орасида ўғил ака ёки ука давоми...

1280 12:04 / 20.11.2024
Олам узра Ислом қуёши порлашидан олдин аёл киши жанг қила олмайди, оила шаънини ҳимоя қила олмайди, деган баҳоналар билан унга меросдан ҳеч нарса берилмас эди. давоми...

2233 15:45 / 05.02.2024
Меросхўрларнинг барчаси бир хил даражада бўлмайдилар. Уларнинг бир қанча даражалари бўлиб, мерос уларга қуйидагича тақсимлаб берилади1. Фарз эгалари. Тарикадан давоми...

1398 09:23 / 17.05.2024
Савол Нима учун эркакнинг улуши аёл киши улушининг икки баробарига тенг Жавоб Баъзилар гоҳида .Аёл киши эркакдан кўра заифроқ ва молга муҳтожроқ бўлатуриб, нима давоми...

1751 16:03 / 26.01.2024