1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Беморни кўргани борганда ҳаққига дуо қилиш

09:11 / 20.06.2025 1165 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким касал кўргани борганида, агар ажали етмаган бўлса, унинг ҳузурида етти марта:

أسْألُ اللهَ العَظِمَ رَبِّ العَرْشِ العَظِيمِ أنْ يَشْفِيَكَ

«Ас`алуллоҳал ъазийм роббал  ъаршил ъазийм ан йашфийака», деса, Аллоҳ таоло уни касалидан халос этиб, офият ато қилади», дедилар.

Маъноси: Улуғ Аллоҳдан, буюк арш Раббидан сенга шифо беришини сўрайман.

Абу Довуд ва Термизий ривояти.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

Таржимон Анвар Аҳмад

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳ таолога каломларнинг энг яхшиси тўрттадир .Субҳаналлоҳи, давоми...

3798 08:38 / 14.12.2018
. Амр ибн Абаса розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Робб бандага энг яқин бўлган пайт кечанинг охирининг давоми...

1255 06:05 / 08.12.2025
Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар бирор ерга ташриф буюриб, у ерга киришни хоҳласалар давоми...

810 03:28 / 14.07.2025
Ибн Суннийнинг китобларида ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васалламга ким туш кўрдим, деса .Хойрон роайта ва хойрон йакун, Яхшисини кўрдинг, яхши бўлади, давоми...

2129 14:05 / 17.07.2023