1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Донишманд аёл қиссаси

05:00 / 11.03.2017 4672 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Умар розияллоҳу анҳу бир куни минбарга чиқиб, одамларга хитоб қилдилар. Улардан аёлларга бериладиган маҳрларни кўпайтирмасликни талаб қилдилар. Чунки, Пайғамбар алайҳиссалом ва у зотнинг барча саҳобалари маҳрни тўрт юз дирҳамдан оширмас эдилар. 

Шунинг учун ҳам Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу йиғилганларга қарата: “Аёлларнинг маҳрини тўрт юз дирҳамдан кўпайтирманглар! Ким шу миқдордан кўпайтирса, белгилангандан ортиқчасини байтулмолга мусодара қилдираман” деб амр қилдилар. Бу гапларни айтиб бўлиб, энди минбардан тушган ҳам эдилар-ки, қурайшлик бир аёл ўрнидан туриб: 

“Эй мўминлар амири, одамларни аёлларга тўрт юз дирҳамдан кўп маҳр беришдан қайтаряпсизми?” деб сўради. У зот: “Ҳа” дедилар. Шунда аёл: 

“Аллоҳ таолонинг “Агар бир хотинни (талоқ қўйиб), ўрнига бошқа хотинни алмаштирмоқчи бўлсангиз, аввалгисига гарчи уюм-уюм молни (маҳр қилиб) берган бўлсангиз ҳам, ундан бирор нарсани қайтариб олмангиз. Уни бўҳтон ва аниқ гуноҳ билан оласизми?!” (Нисо, 20) деган сўзини эшитмаганмисиз?!” дея эътироз билдирди. Бу гапни эшитган Ҳазрати Умар ўзларига ўзлари: 

“Эй Аллоҳ, мени кечир. Ҳамма одамлар Умардан кўра фақиҳроқдир” дедилар. Кейин минбарга қайтиб чиқдилар-да: 

“Эй одамлар, мен сизларни хотинларингиз маҳрини кўпайтиришдан қайтарган эдим. Энди ким ўз молидан хотинига қанча маҳр бермоқчи бўлса, бераверсин. Аёл рост гапирди, Умар хато қилди” дедилар. 


Нозимжон Ҳошимжон


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръон ўқиганингда кўзларингга қараш савобини тортиқ қиласан, қулоғингга эшитиш савобини тортиқ қиласан, тилингга эса нутқ савобини тортиқ қиласан.Аллоҳим Қуръонни қалбларимизнинг баҳори айла

3346 06:00 / 15.09.2018
Қалбдан чиққан нарса қалбларгача ёриб ўтади. Тилдан чиққан нарса қулоқдан нарига ўта олмайди.

3153 09:05 / 30.05.2018
Бир нарса кечиккан сари унинг келиши гўзал бўлади.

3174 10:00 / 23.06.2018
Солиҳ салафлар рамазон ойини Қуръон мадрасаси, яъни Қуръонни тиловат қилиш, эшитиш, англаш ва тафаккур қилиш ойи деб эътиборга олардилар. Агар Рамазон ойи кирса давоми...

3972 02:48 / 08.06.2017