Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Қуръон ўқиганингда кўзларингга қараш савобини тортиқ қиласан, қулоғингга эшитиш савобини тортиқ қиласан, тилингга эса нутқ савобини тортиқ қиласан.
Аллоҳим! Қуръонни қалбларимизнинг баҳори айла!
Ким бир неъматнинг ичида бўлсаю, унга шукр қилмаса, ҳеч нарса туймаган ҳолатда ундан чиқиб кетади.
3300 12:05 / 14.11.2017
Ҳақиқий ҳаёт бу дунёда эмаслигини билиш учун Аллоҳнинг «Кошки охират ҳаётимга ҳам бирор нарса тайёрлаган бўлсам» ояти ҳақида кўп фикр юритинглар Фажр сураси, 24.
3607 09:05 / 24.05.2018
Бир ҳакимга .Нега одам бировларнинг айбини кўрганчалик ўзининг айбларини кўра олмайди, дейишди. .Чунки инсон ўзига ошиқдир, ошиқ эса маъшуқининг айбини кўрмайди,, деб жавоб берди.
3523 01:47 / 08.05.2017
Ҳаётингдаги пастбаландликлар сени безовта қилмасин. Бу саломатлик ҳолатидир. Зеро, ҳаёт йўли юрак чизмаларига ЭКГ ўхшайди. Агар у бир текис чизиққа айланиб қолса, бу сенинг ўлганингни англатади.
3337 08:55 / 08.12.2017