1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Инсоннинг кимлигини кўрсатадиган белги

12:16 / 02 июнь 2122 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир куни Умар розияллоҳу анҳу бир одамни кўрсатиб: «Ким шу киши ҳақида гувоҳлик беради?», деб сўрадилар.

Бир саҳобий: «Мен гувоҳлик бераман», деди.

Умар розияллоҳу анҳу: «Сен нимага асосланиб у ҳақда гувоҳлик бермоқчисан? Сен уни фақат намоз ўқиётганини кўрганмисан, у билан бирга сафар қилганмисан ёки бирор муомала қилганмисан?» дедилар.

Ҳазрати Умарнинг ушбу гапларидан маълум бўладики, инсоннинг кимлиги ўзаро муомаладан билинади.

Бир муҳаддис олим ижара уйда яшарди. Уй лойдан қурилган эди. Бир куни у ҳадис ёзаётиб, саҳифа тўлиб, бошқасига ўтиш фурсати келди, сиёҳ эса ҳали қуримаган эди. У замонлар сиёҳни шимиб оладиган босма қоғоз йўқ эди. Шу сабабли нам сиёҳ устига тупроқ сепиб қуритар эдилар. Шундай қилиб, муҳаддис олим уйнинг лойсувоқ деворидан тупроқ қириб олиб, нам сиёҳ устига сепмоқчи бўлди. Лекин дарҳол бу уйнинг ижарага олингани ёдига тушди. Шунинг учун, уй эгасидан сўрамасдан туриб, бу тупроқни сепиш мен учун жоиз эмас, деди. Кейин эса, озгина тупроқ билан нима ўзгарарди ва уй эгаси ҳам бунга йўқ дермиди, деган ўй келди хаёлига.

Хуллас, девордан бироз тупроқ қириб олиб, сиёҳ устига сепди. Муҳаддис олим кечаси туш кўрди. Тушида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг зиёратларига борибди. У зот хафа бўлиб: «Эрта қиёмат куни сенга озгина тупроқ билан нима ўзгарарди, деганинг ошкор қилинса, аҳволинг нима кечади?» дебдилар.

Шунда муҳаддис олим эрта туриб, уй эгасининг олдига борди ва унга тупроқ воқеасини сўзлаб берди ва ундан узр сўради. Уй эгаси: «Мен кечирдим ва келгусида яна зарурат бўлса, тупроқ қириб олишингизга ижозат бераман», деди.

Баъзи одамлар фақат тасбеҳ ўгириш ва чилла ўтиришнинг номини тасаввуф қўйиб олган. Ваҳоланки, бу нарсалар бир восита бўлиб, улардан мақсад биз динга чин қалбимиздан амал қилишимиздир. Қўлда тасбеҳ бўлса-ю, тарозидан урсак ёки ёлғон гапирсак, у ҳолда бу тасбеҳдан нима фойда?

Бир улуғ зот: «Инсон валий бўлиш учун зикр ҳалқаларида қатнашади. Агар сен ҳақиқий инсон бўлсанг, аллақачон валий ҳам бўлгансан», дер эдилар.

«Насиҳатлар гулдастаси» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 4 апрелдаги 02-07/ 2234-рақамли ва 2023 йил 23 мартдаги 03-07/ 1912-рақамли хулосалари асосида тайёрланди.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кишиларнинг қўлидан тутиб Аллоҳ томон бошла Ёдингда тут, Аллоҳ пайғамбарларни фаришталарга эмас, гуноҳкор ва осий инсонларга юборган. Агар инсонлар тоат аҳли давоми...

2851 15:00 / 20.01.2021
Бир йигит кекса отасини шифокорга олиб борди. Шифокор кўригидан қайтаётганда отахон .Болам очликни ҳис қиляпман,, деди. Ўғил дарҳол отасини қиммат ресторанлардан давоми...

2066 13:04 / 15.04.2023
1933 йилда Франклин Рузвельт Америка Қўшма Штатларига президент этиб сайланди. У пайтлар Америкага ҳавас қилиб бўлмас эди. Мамлакат ҳар томонлама касодга учраган давоми...

2414 16:00 / 29.10.2023
Нафсимизни поклайдиган ва ахлоқимизни сайқаллайдиган энг кучли омиллардан бири Қуръон тиловатидан сўнг энг афзал ибодат Аллоҳ таолонинг зикридир..Зикр, сўзи давоми...

3193 18:03 / 05.03.2020