1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Маҳзун бўлганда айтиладиган дуо

09:30 / 14 май 1207 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:

«Мен бир калимани биламан, уни маҳзунликка тушиб қолган киши айтса, албатта нажот топади. У калима биродарим Юнус алайҳиссалом (балиқнинг қорнига тушиб қолганларидан кейин) зулматларда туриб:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنْتُ مِنَ الظَّالِمِينَ

«Лаа илаҳа илла анта субҳанака инний кунту миназ золимийн» (Анбиё сураси, 87-оят), дея қилган дуоларидир», дедилар.

Маъноси: Сендан бошқа илоҳ йўқ. Эй пок Парвардигор, албатта, мен (ўз жонимга) зулм қилувчилардан бўлдим.

Ибн Сунний ривояти.

Имом Термизий Саъддан қилган ривоятларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор мусулмон киши Юнус алайҳиссаломнинг балиқ қорнида Раббларига қилган дуолари – «Лаа илаҳа илла анта субҳанака инний кунту миназ золимийн»ни айтиб, дуо қилса, дуоси албатта ижобат бўлади», дедилар.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

Таржимон Анвар Аҳмад

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳ таолога каломларнинг энг яхшиси тўрттадир .Субҳаналлоҳи, давоми...

3703 08:38 / 14.12.2018
Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Рўза шаҳватлардан тўсувчидир, агар бирортангиз рўза тутадиган бўлса, давоми...

3479 18:30 / 12.04.2021
Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар сафар қилсалар, ана шу куни кечаси давоми...

744 03:00 / 17 июль
Жобирдан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Бу зот .Агар тепаликка кўтарилсак, такбир айтардик. Агар пастликка тушсак, тасбеҳ айтардик,, деб айтдилар. Имом давоми...

1322 09:50 / 08 июль
Аудиолар

211079 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130338 14:35 / 11.08.2021