1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Ҳалол савдонинг натижаси

05:00 / 11.03.2017 3839 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳикоя қилинишича, бир солиҳ киши кўплаб савдо расталарига раҳбарлик қиларди. Қўл остида ишлайдиган савдогарларга “Агар сотаётган маҳсулотингизда бирорта айб бўлса, харидорга ўша айбни очиқ айтиб сотинглар!” деб тайинлар эди. 

Бир куни у раҳбарлик қиладиган дўконларнинг биридан бир яҳудий айбли мато сотиб олди. Ҳалиги солиҳ раҳбар муҳим иш билан узоққа кетган эди. Ўша матони сотаётган киши ўзича “Бу бир яҳудий одам бўлса. Бунга матодаги айбни айтмай сотсам ҳам бўлаверади” деб ўйлади-да, айбини айтмай, индамай сотиб юборди. 

Маҳсулотлар орасида мазкур айбли газлама борлигини раҳбар ҳам биларди. Бир оздан сўнг у келиб, ходимидан ҳалиги айбли мато қаердалигини сўради. Ходим: “Уни бир яҳудийга уч минг дирҳамга сотиб юбордим. Аммо айбини айтмадим” деб жавоб берди. Хўжайин ундан: “Ўша яҳудий қаерда?” деб сўради. “Карвон билан бирга жўнаб кетди” деб жавоб берди ходим. Хўжайин дарҳол ходимидан яҳудий берган пулларни олиб, карвонни излаб кетди. 

Орадан уч кун ўтиб, карвонга етиб олди ва ҳалиги яҳудийни топиб, унга: “Эй фалончи, сен фалон газламани сотиб олган экансан. Унинг айби бор эди. Ма, берган дирҳамларингни олгин-да, матони қайтариб бер” деди. Яҳудий бояги хўжайиндан: “Сени бундай қилишга нима мажбур этди?” деб сўради. Хўжайин эса: “Ислом дини. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда: “Ким бизни алдаса, у биздан эмас” деганлар”, деб жавоб берди. 

Бу гапларни эшитган яҳудий савдогарлар бошлиғига: “Сизларга берган дирҳамларим сохта эди. Мана бу, ҳақиқий уч минг дирҳам. Ол буни. Бу пулларга яна қуйидагиларни ҳам қўшимча қиламан: “Ашҳаду ан лаа илаҳа иллаллоҳ. Ва анна Муҳаммадан Росулуллоҳ!!!” 


Нозимжон Ҳошимжон


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шу биргина оят хусусида фикр юритиб кўр .Иймон келтирганлар учун қалбларнинг Аллоҳ зикрига ва нозил бўлган ҳаққа юмшаши, олдин китоб берилган, сўнг муддат ўтиши давоми...

1996 08:48 / 10.12.2019
Отаонага истиғфор айтишнинг фазилати Киши жаннатдаги даражаси кўтарилганини кўриб, .Булар менга қаердан келди, дейди. Шунда унга .Фарзандингнинг сенга айтган истиғфори сабабли даражанг кўтарилди,, дейилади.

4336 06:00 / 10.09.2018
Ростгўйлик худди тасбеҳнинг ипига ўхшайди. У узилса, кишининг барча фазилатлари сочилиб кетади.

3635 06:00 / 22.08.2018
Ахлоқни юксалтиришдаги биринчи қадам ndash комиллик фақат Аллоҳга хослигини эсда тутган ҳолда, бировларнинг айбларидан кўз юмишни ўрганишдир.

3126 09:20 / 14.09.2017
Аудиолар

210990 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130250 14:35 / 11.08.2021