1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ва новвой

05:00 / 11.03.2017 4775 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал сафарларидан бирида қоронғу тушгач, бир қишлоқда тўхтадилар. Тунаш учун масжиддан бошқа жой топа олмагач, у ерга кириб энди ётмоқчи бўлганларида, ўша атрофда айланиб юрган бир соқчи у кишини кўриб қолди ва масжиддан чиқариб юбормоқчи бўлди. Имом Аҳмад соқчига ҳар қанча тушунтирсалар ҳам, у тушунишни истамади. Охири Имом Аҳмад соқчига: “Ҳеч бўлмаса масжид остонасида ётай!” дедилар. Соқчи барибир у кишини масжидда қолишларига рухсат бермади. 

Имом Аҳмад жуда виқорли киши эдилар. У кишини кўрган одамни ҳайбатлари босар эди. Ўша маҳаллада нон сотиб юрадиган бир новвой у зотни узоқдан кўриб қолди. Қараса, ҳалиги соқчи имомни масжиддан судраб олиб чиқяпти. Дарҳол Имомнинг олдиларига бориб, ўз уйида тунашларини илтимос қилди. Имом Аҳмад новвой билан бирга унинг уйига кетдилар. Мезбон у кишини чиройли иззат-икром билан меҳмон қилди. 

Кейин новвой хамир қориш учун бир четга борди. У ҳар гал хамирни муштлаётганда истиғфор айтар, нонни зувала қилишда ҳам, уни тандирга ёпишда ва ундан узиб олишда ҳам истиғфорни тўхтатмас эди. Бу ҳолни кузатиб ўтирган Имом Аҳмад орадан узоқ вақт ўтгач, новвойдан кўп истиғфор айтишининг сабабини сўрадилар. Новвой ҳар бир ишда истиғфор айтишга одатланиб қолганини айтди. 

“Истиғфорнинг фойдасини кўрдингми?” деб сўрадилар Имом Аҳмад. 

Новвой: “Ҳа, Аллоҳга қасамки, нима деб дуо қилсам, барчаси ижобат бўлди. Фақат биргина дуойим ижобат бўлмади” деб жавоб берди. 

“Нима экан ўша дуойинг?” деб сўрадилар Имом. 

“Имом Аҳмад ибн Ҳанбални кўриш” деб жавоб берди новвой. 

Шунда Имом Аҳмад: “Мен Аҳмад ибн Ҳанбалман. Демак, Аллоҳ таоло сенинг дуойингни ижобат қилиши ва орзуйингни рўёбга чиқариши учун соқчи мени масжиддан судраб-судраб чиқарган экан-да!” дедилар. 


Нозимжон Ҳошимжон



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рабиъ ибн Ҳайсамга .Бирор кишини айблаганингизни кўрмаймиза, дейишди. Шунда у .Мен ҳали ўзимдан рози эмасманки, одамларни мазаммат қилишга вақт топсам,, деди.

3144 07:15 / 30.12.2017
Бир ҳикмат мени ҳайратга солди.Битта дарахтдан миллионта гугурт донаси ясаш мумкин. Биргина гугурт донаси билан эса миллионта дарахтни ёқиб юборса бўлади,.Демак, давоми...

3545 18:32 / 09.05.2017
Абу Саъид алХудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам то муъаввизатайни, яъни .қул аъузу бироббил фалақ, ва .қул аъузу давоми...

1891 12:08 / 16.06.2019
Тухум ташқаридан синдирилса, унинг ҳаёти тугайди. Аммо у ичкаридан синдирилса, ҳаёт бошланади Шундай экан, ҳар бир оқил кимса ўзгаришни аввало ичкаридан бошласин

2216 11:08 / 30.11.2018
Аудиолар

211026 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130286 14:35 / 11.08.2021