1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳаж

Тарк қилинса, қон вожиб бўлмайдиган вожиб амаллар

14:55 / 09 май 1320 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳажнинг вожиботлари кўп бўлиб, у борада олимлар ихтилоф қилишган. Лекин рожиҳ ва саҳиҳ қавлга биноан ҳажнинг вожиби деб саналган бир неча амаллар бўлиб, уни тарк қилган кишига қон вожиб бўлмайди. Ўша амаллардан бештасини қуйида зикр қиламиз:

1. Муздалифа йўлида шом билан хуфтон намозларини ўқимаслик вожиб: Муздалифа йўлида шом ва хуфтон намозларини ўқимай, Муздалифага етиб келгандан кейин иккисини жам қилиб ўқиш вожибдир. Шунинг учун ким Муздалифа йўлида шом билан хуфтон намозларини ўқиб қўйса, Муздалифага етиб келгандан кейин иккисини қайтадан ўқиш унга вожиб бўлади. Лекин ўша кишининг зиммасига қон ҳам, садақаи фитр ҳам вожиб бўлмайди, балки қаттиқ гуноҳкор бўлади.

2. Тавофдан кейин икки ракат намоз ўқиш: тавофни тўлиқ тугатгандан кейин икки ракат тавоф намозини ўқиш вожибдир. Агар адо қилмаса, вожибни тарк қилгани учун гунокор бўлади. Лекин жарима сифатида бирор нарса вожиб бўлиши борасида олимлар ихтилоф қилишган. Улардан баъзилари «қон (жонлиқ сўйиш) вожиб бўлади», деган бўлишса, қолганлари «қон вожиб бўлмайди», деб таъкидлашган. Шунинг учун бу намозни Ҳарам ҳудудида адо қилиш суннатдир, вожиб эмас. Агар ватанига қайтиб боргандан кейин адо қилса ҳам зиммадаги вожиб адо бўлади. Шунинг учун уни тарк қилган кишининг зиммасига қурбонлик вожиб бўлмайди. Мана шу саҳиҳ ва рожиҳ қавлдир.

 3. Саъй қилишни Сафо тепалигидан бошлаш: саъй қилишни Сафо тепалигидан бошлашни баъзи олимлар вожиб дейишган. Баъзилар эса, уни суннат деган. Лекин саъй қилишни Сафо тепалигидан бошламаслик билан барчанинг наздида зиммасига қон вожиб бўлмайди. Саъйни Марва тепалигидан бошлаган кишининг қайтадан Сафо тепалигидан саъйни бошлаши лозим бўлади ва жаримасига ҳеч нарса лозим бўлмайди. Агар қайтармаса, садақаи фитр лозим бўлади.

4. Тавофни ўнг тамондан бошлаш: тавофни бошлашда чап ёнини Каъбатуллоҳ тарафга қилган ҳолда ўнг қўл томондан тавоф қилишга киришиш вожибдир. Бу амални баъзилар фарз ва яна баъзилар суннат, деган. Фиқҳ китобларида ёзилишича, «Тавофни ўнг тарафдан бошлаш саҳиҳ қавлга биноан вожибдир. «Роддул муҳтор»да: «Бу нарсани жумҳур сароҳатан айтган», дейилган. Бир қавлда уни суннат дейилса, бошқа бир қавлда фарз дейилган».

5. Тавофни ҳажарул-асваддан бошлаш: Ҳажарул-асваддан тавофни бошлашни «Дуррул мухтор» соҳиби вожиб деган. Ушбу амални фарз, шарт ва суннат деганлар ҳам бор. Лекин саҳиҳига кўра, вожибдир. Аммо уни тарк қилган кишининг зиммасига қурбонлик қилиш вожиб бўлмайди.

«Мўминнинг умр сафари» китобидан

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2024 йил 06 февралдаги 02-07/ 588-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Зулҳижжанинг ўн кунида қилинадиган амаллар Аллоҳ учун энг маҳбуб саналади. Шу билан бирга мазкур вақтда Аллоҳ учун севимли бўлган зикр амалга оширилса, нур устига давоми...

2780 11:00 / 08.06.2024
Қуёш ботгач, шом намозини ўқимасдан, Арафотдан Муздалифага қараб юрилади. Етиб келиб, шу жойда тунаш учун жойлашилади. Таъкидлаб айтиш керакки, одам кўплигидан давоми...

13197 16:52 / 14.06.2024
Ҳаж уч турли бўлади. Улар 1. Ифрод 2. Қирон 3. Таматтуъ. ИФРОД ҲАЖ Ифрод ҳаж деб мийқотдан фақат ҳаж қилиш учун эҳромга киришдир. Ифрод ҳаж қилувчи Маккаи мукаррамага давоми...

7366 05:00 / 16.01.2017
У Ҳижру Исмоил деб ҳам номланади. У ярим доира шаклидаги очиқ бинодир. Хатим деб номланишига сабаб, у Каъбадан синдириб олингандир. Қурайш Каъба биносини давоми...

1765 16:26 / 17 июнь
Аудиолар

210991 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130251 14:35 / 11.08.2021