1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Бурҳониддин Марғиноний илмий-маънавий мероси» мультимедиа лойиҳаси ташкил этилади

12:58 / 06 май 737 pdf Ўқиш режими + -

Ислом оламининг йирик алломаларидан бири — Бурҳониддин Марғиноний ҳаёти ва илмий фаолиятини ёритишга қаратилган муҳим ташаббусни босқичма-босқич амалга ошириш режалаштирилмоқда. «Бурҳониддин Марғиноний илмий-маънавий мероси» деб номланган мультимедиа лойиҳаси орқали алломанинг бой илмий мероси кенг жамоатчиликка интерактив шаклда тақдим этилиши кўзда тутилган.

Лойиҳа доирасида Марғиноний ҳазратлари билан боғлиқ тарихий қадамжоларни аниқлаш, уларни таъмирлаш ва ушбу жойларнинг илмий-маънавий салоҳиятини очиб беришга алоҳида эътибор қаратилади. Шунингдек, алломанинг энг машҳур асари — «Ҳидоя»нинг ислом ҳуқуқи ривожидаги ўрни, унинг илмий қарашлари ва фиқҳий меросини тизимли тарзда ўрганишга доир фаолиятлар жамланади.

Мультимедиа лойиҳа доирасида видеороликлар, виртуал экскурциялар, тарихий ҳужжатлар асосида яратилган интерактив контент ҳамда Бурҳониддин Марғиноний ҳаётига бағишланган ҳужжатли фильм ишлаб чиқилади. Тайёрланган материаллар Ислом цивилизацияси марказининг экспозициясига киритилади.

 

Манба
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
Мавзуга оид мақолалар
Қадрли ватандошлар Сизларни, сизлар орқали бутун халқимизни, она тилимизнинг барча ихлосмандларини бугунги улуғ айём ndash Ўзбек тили байрами ҳамда ўзбек тилига давоми...

1270 17:05 / 21.10.2024
Тошкент ислом институтида 19962007 узоқ йиллар ректорлик вазифасида ишлаган Абдуқайюм домла Азимовнинг турмуш ўртоғи фоний дунёдан охират диёрига риҳлат давоми...

2452 20:43 / 27.02.2023
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда умра тўлови билан боғлиқ айрим фуқароларнинг фирибгарликлари акс этган чиқишлар турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Маълумки, давоми...

1656 17:03 / 29.10.2022
Сардобадаги офатда зарар кўрганларга ёрдам бериш штаби ташкил қилингани ҳақида эълон берилган заҳоти юртдошларимиздан юзлаб мурожаатлар бўлиб, миллионлаб давоми...

1838 16:35 / 03.05.2020
Аудиолар

211026 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130286 14:35 / 11.08.2021