1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистон фуқаролари учун ҳаж квотаси 2 баробарга оширилади

19:13 / 29.09.2022 2979 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Мусулмон оламининг муқаддас зиёратгоҳларига сафарларни ташкил этиш борасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, шу жумладан фуқароларимизнинг Саудия Арабистонида бўлиши билан боғлиқ янада қулай ва шинам шароитлар яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув аввалида ҳаж ва умра ишлари вазири давлатимиз раҳбарига Икки муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд ва Валиаҳд, мамлакат Бош вазири Муҳаммад бин Салмон Ол Сауднинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Саудия делегациясининг ушбу ташрифи жорий йил август ойида Саудия Арабистонига амалга оширилган тарихий аҳамиятдаги давлат ташрифи давомида олий даражада эришилган келишувларнинг давоми экани алоҳида таъкидланди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон фуқаролари учун йиллик ҳаж квотасини икки баробар – 24 минг нафаргача, умра квотасини эса 100 минг нафаргача ошириш юзасидан келишувга эришилди.

Шунингдек, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш, рақамлаштириш соҳасида илғор тажрибани жорий қилиш, саудиялик туристларнинг юртимизда бўлиши учун визасиз тартиб жорий қилинганини ҳисобга олган ҳолда уларнинг Ўзбекистонга сафарларини кўпайтириш, икки мамлакат етакчи илмий-тадқиқот марказлари ўртасида шериклик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Муаллиф
president.uz
Мавзуга оид мақолалар
Миср Вақф вазирлиги Рамазон ойида Қуръон қориларини хорижга жўнатиш учун танлов ўтказилишини маълум қилган. Бу ҳақда АлЙум алСаба нашри хабар берди.Танловда давоми...

2066 14:07 / 06.01.2022
Аллоҳ таоло инсонни ердан яратар экан, унинг зиммасига яна шу қайтадиган жойи ndash ерни обод қилиш вазифасини юклади. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади У давоми...

1854 15:21 / 18.11.2022
25 июнь куни Тошкент шаҳридаги Шайх Зайниддинrdquo жоме масжидида Ҳаж2019rdquo мавсумида зиёратчиларга хизмат кўрсатувчи гуруҳ раҳбарлари учун йиғилиш бўлиб ўтди. Унда давоми...

2266 09:32 / 26.06.2019
Тошкент шаҳрида Рамазон ҳайити байрами нишонланиши муносабати билан 2 май куни соат 0000 дан 0700 га қадар бир қатор кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати давоми...

2238 16:59 / 01.05.2022