1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар ҳаёти

«Товусул фуқаро» лақаби билан танилган муҳаддис

12:15 / 27 апрель 1083 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом, муҳаддис, тўғрисўз, зоҳид, илм талабида юрт кезган Абу Саъд Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Абдуллоҳ ибн Ҳафс ибн Халил Ансорий Ҳаравий Молиний Суфий. «Товусул фуқаро» деб лақабланганлар.

Илм талабида ва олимлар билан учрашиш мақсадида Найсобур, Асбаҳон, Бағдод, Шом, Миср ва Ҳарамайнга борганлар. Илм жамлаганлар. Маърифатли ва серфаҳм бўлганлар. Ҳадис йиққанлар, асарлар ёзганлар.

Абу Аҳмад ибн Адий, Исмоил ибн Нужайд, Абу Шайх ибн Ҳайён, Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Иброҳим Салитий, Юсуф ибн Қосим Миёнажий, Ҳасан ибн Рашиқ Мисрий, Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Али ибн Нўъмон Рамлий, Абу Бакр Қатиъий, Фазл ибн Жаъфар Тамимий, Муҳаммад ибн Сулаймон Рабаъий, Абу Аҳмад Аскарий, Абдулазиз ибн Ҳорун Басрий ва уларнинг табақасидагилардан ҳадис ривоят қилганлар.

Бу кишидан шайхлари ҳофиз Таммом Розий ҳамда ҳофиз Абдулғани Мисрий, шунингдек, Абу Бакр Байҳақий, Абу Бакр Ботирқоний, Абу Бакр Хатиб, Абу Наср ибн Ҳиббон, Абу Наср Сижзий, қози Абу Абдуллоҳ Қузоъий, Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Шабиб Коғазий, Абу Абдуллоҳ ибн Талҳа Ниъолий, қози Абул Ҳасан Хилаъий ва бошқалар ҳадис ривоят қилишган.

Тўғрисўз, парҳезкор ва пухта ровий бўлганлар. Олий санадларни тўплаганлар.

Ҳамза Саҳмий айтадилар: «Молиний 364 йили Журжонга келдилар. Илм талабида Асбаҳон, Мовароуннаҳр, Миср ва Ҳижозга сафар қилдилар. 409 йилда вафот этдилар».

Бу сана ноаниқ. Абу Исҳоқ Ҳаббол айтадилар: «Молиний 412 йил шаввол ойининг ўн еттинчисида сешанба куни вафот қилдилар».

Менимча, Мисрда вафот этган бўлсалар керак. Имом Ибн Салоҳ «Табақотуш шофеъия» китобларида ҳам шундай ёзганлар.

Бизга ҳофиз Али ибн Муҳаммад хабар бердилар. У кишига Жаъфар ибн Мунир, у кишига Абу Тоҳир Силафий, у кишига Муборак ибн Абдулжаббор хабар берганлар: «Абдулазиз ибн Али Азажийнинг: «Абу Саъд Молинийдан китоб кўчирганим ва уни қиёслаб ўқиб берганим учун бирданига эллик динор олдим», деганларини эшитдим».

Молиний қирқта ҳадисдан иборат тўплам тузганлар. Бу ҳадисларнинг ҳаммаси машҳур сўфийларнинг санадлари билан келган. Бу ривоятларда баъзи ақлга сиғмайдиган сўзлар ҳам бор эди. Чунки у ровийларнинг кўплари машҳур эмас эдилар.

Бизга Мисрда Муҳаммад ибн Ҳусайн Қураший хабар бердилар. У кишига Муҳаммад ибн Имод, у кишига Абдуллоҳ ибн Рифоъа, у кишига Абул Ҳасан Хилаъий, у кишига Абу Саъд Аҳмад ибн Муҳаммад Молиний хабар берганлар. У кишига Найсобурда Абу Бакр Муҳаммад ибн Абу Жаъфар Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Абу Холид, у кишига ҳофиз Жаъфар ибн Аҳмад ибн Наср, у кишига Муҳаммад ибн Мусанно, у кишига Абдулваҳҳоб ровий Айюбдан, у киши Абу Қилобадан, у киши Анасдан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

ثلاث من كن فيه وجد بهن حلاوة الإيمان أن يكون الله ورسوله أحب إليه مما سواه وأن يحب المرء لا يحبه إلا الله وأن يكره أن يعود في الكفر كما يكره أن توقد له نار فيقذف فيها

«Кимда уч нарса бўлса, иймон ҳаловатини топади: унинг учун Аллоҳ ва Расули дунёдаги барча нарсадан маҳбуброқ бўлса; бир кишини Аллоҳ учунгина яхши кўрса; оловга улоқтирилмоғини ёмон кўргани каби иймондан кейин куфрга қайтишни ҳам шундай ёмон кўрса», деганларини ривоят қилганлар.

Абу Довуддан бошқа беш имом ривояти.

«Машҳур даҳолар сийрати» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин  ишлари бўйича қўмитасининг 2016 йил 22 декабрдаги 6548-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имоми Шофеъий Муҳаммад ибн Идрис 150 ҳижрий санада Имом Абу Ҳанифанинг вафот этган кунлари дунёга келдилар. У киши арабларнинг машҳур Қурайш қабиласига давоми...

16873 21:53 / 27.04.2017
Муҳаммад Мустафо Аъзамий билан профессор, доктор Ражаб Шантурк суҳбатиДевбанд Ҳиндистон, Азҳар Миср, Кэмбридж Англия давлатларига илм талабида сафар қилган давоми...

5609 23:02 / 27.12.2017
Шайх Абу Ғудда деярли барча мавзуда устози Кавсарий билан ҳамфикр бўлган. Лекин Ибн Таймия борасида бошқача муносабатда бўлгани маълум. Кавсарий Ибн Таймияни давоми...

8080 13:59 / 01.05.2018
Қуръони Карим ходими, устоз Яҳё қори Турдиев 1930 йил 21 декабрда Шарқий Туркистоннинг Қашқар вилояти Янгисор шаҳрида зиёли оилада таваллуд топган. У 1943 йил Қуръони давоми...

3316 00:38 / 11 июль
Аудиолар

210982 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130241 14:35 / 11.08.2021