1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар ҳаёти

Абул Аббос Аҳмад ибн имом Шаҳобиддин

11:00 / 15.11.2020 2336 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх, имом, кўзга кўринган аллома, ҳофиз, дин юлдузи, қозилар қозиси Абул Аббос Аҳмад ибн имом Шаҳобиддин Муҳаммад ибн Халаф ибн Рожиҳ ибн Билол Мақдисий Солиҳий Ҳанбалий Шофеъий.

578 йилда таваллуд топганлар.

Яҳё Сақафий, Ибн Садақа Жанзувий, Абдурраҳмон ибн Хирақий, Бағдодда Ибн Жавзийдан ҳадис эшитганлар. Ҳамадонда Рукн Товусийни устоз тутиб, у кишининг махсус ёрдамчилари бўлганлар. Сўнгра Бухорога сафар қилганлар, илм билан шуғулланиб, кўзга кўринган олимлардан бўлганлар. Номлари атрофга тарқалган. Шофеъий мазҳабини мукаммал ўрганганлар. «Ал-Жамъ байнас саҳиҳайн» китоблари сақланиб қолган.

Илм билан машғул бўлиб, олимларни тарбиялаб етиштирганлар. Таҳажжудда собит, дуода маҳкам, ибодатда бардам, ўта зийрак бўлганлар.

«Азровия» мадрасасида дарсларни бошқарганлар. Биринчи бўлиб «Ал-Муқниъ» китобини муаллифга ўқиб берганлар. «Соримия», «Умму Солиҳ» ва «Баррония» мадрасаларида ҳам дарс берганлар. Рафиъ Жийлий каби кўп қозиларга ноиблик қилганлар. Икки жилддан иборат «Тариқатан фил хилоф» китобини ёзганлар. Бундан бошқа китоблари ҳам бор.

Бу кишидан Абул Фазл ибн Асокир, амакиваччалари Фахр, Имод ибн Бадрон, Муҳаммад ибн Юсуф Ирбилийлар ҳадис ривоят қилишган.

638 йил шаввол ойида вафот этганлар.

«Машҳур даҳолар сийрати» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Таниқли уламо Абдуқаҳҳор Ғаффоров Шоший 1939 йилнинг 15 май куни Тошкент шаҳридаги Ҳазрати Имом даҳасида туғилди. Талабалик йиллариbull19571961 йиллар ndash Бухородаги Мир давоми...

1915 23:00 / 02.05.2025
Устоз, суҳбатимизнинг сўнггида Туркиядаги олимларга ва толиби илмларга нималарни тавсия қилган бўлардингизШайх Муҳаммад Аввома Илм билан шуғулланаётган давоми...

5129 11:23 / 03.05.2018
80 ёшимдаги илмга бўлган қизиқишим 20 ёшимдагидан кўра кучлироқ эди.Ҳофиз ибн Ражабнинг .Зайлу табақатул ҳанобила, китобидан буюк қори, фақиҳ, усул олими, воиз, давоми...

3298 17:00 / 14.02.2021