1440 йил 12 шаввол | 2019 йил 16 июнь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN AR
Уламолар ҳаёти

Шайх Муҳаммад Аввома билан суҳбат - Тавсиялар

11:23 / 03.05.2018 1924 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

-Устоз, суҳбатимизнинг сўнггида Туркиядаги олимларга ва толиби илмларга нималарни тавсия қилган бўлардингиз?

Шайх Муҳаммад Аввома - Илм билан шуғулланаётган барчага, ўзларини жаҳолат билан курашаётгандек кўришларини тавсия қиламан.

Сизлар толиби илм ўлароқ илм байроғини қўлларингизда тутмоқдасиз. Бунга жиддий қаранглар ва бор кучингиз билан уни қўлга киритишга ҳаракат қилинг. Чунки сиз умматни ва дунёни босиб олган жаҳолатга қарши курашмоқдасизлар. Бу кураш Исломдан бехабар оддий инсон, ўрганишнига муҳтож ёки Исломга қарши курашаётган қайсарга қарши ҳам бўлиши мумкин. Йўлимиздан чиқадиган ҳар қандай тўсиққа қарши қатиъй ва сабот билан ошиб ўтишимиз даркор. Бу фақат ва фақат илмни ўрганиш ва уни ҳаётга тадбиқ қилиш орқали юзага чиқади.

Бундан ташқари юртингизда Исломий илмларда чуқурлашишга жуда эҳтиёж бор. Туркиядаги аҳли илм бошқаларга қарши чиқишдан андиша қилмоқда ёки уларга қарши ҳимоялана олмаяпти. Бу ҳолат эса, Туркиядаги аҳли илмнинг теран ва кучли илмга эҳтиёжи борлигини кўрсатади. Ислом душманларига қарши фақат ва фақат икки шаклда курашиш мумкин: илм таҳсил қилиш ва тадқиқот олиб бориш билан. Кейин эса илмда чуқурлашиш билан... Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шу мавзудаги ҳадиси, секулярлар ёхуд улар билан бир сафда бўлганлар томонидан инкор қилинганида толиби илм ҳимояга ўтмасдан олдин танқид мавзуси бўлган ҳадиснинг аниқ саҳиҳ ёки саҳиҳ эмаслигини ўрганади. Кейин эса олимлар бу ҳадис борасида нима деганлар, шарҳларга қарайди ва бу ҳадис шуни-шуни баён қилмоқда, ҳукми эса бундай дейди. Сизнинг ўлкангиз айнан мана шу даражадаги олимларга муҳтож.

-Бизда айтганингиздек васфларга эга олимлар жуда камчиликни ташкил қилади. Мисол учун илмий критерияларни бир томонга улоқтириб, Бухорийни танқид қилади. Лекин ўша киши Бухорийнинг ўндан бир асарини ҳам ўқимаган бўлади. “Бухорийда уйдирма ҳадислар мавжуд” дейди. Бу каби тоифаларга қарши толиби илмларга қандай муносабатда бўлишларини тавсия қилган бўлардингиз?

Шайх Муҳаммад Аввома - Агар муҳаддисларнинг биографик илмини, усулул ҳадисни, Бухорийнинг машҳур шарҳларини, ровийларини, уни ҳимоя қилган китобларни, айнан қайси ҳадислари танқид қилинганини, танқидларга қарши ёзилган раддиялар ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлмасак уларга қандай жавоб беришимиз мумкин? Агар юқорида зикр қилиб ўтганимдек билим ва китоблардан воқий бўлсак уларга қонақарли жавони бера оламиз, инсофли бўлганларини тўғри йўлга бошлай оламиз. Илм аҳлининг авом оғзи билан ҳимояга ўтиши дуруст эмас.

-Устоз, илова қиладиган бирор гапингиз борми?

Шайх Муҳаммад Аввома - Турк халқига яна бир нарсани тавсия қилишни истардим: Шу икки Шайх Имомга, яъни Мустафо Сабри ва Зоҳид Кавсарийнинг илмий меъросларини асраб авайласинлар. Уларнинг асарларидан таълим олсинлар, таълим берсинлар. Тадқиқот юритиб уларнинг асарларини бутун Ислом оламига ёйсинлар. Олимларнинг истифодасига (фойдаланишига) ёрдам берсинлар.

-Иншааллоҳ. Рухсатингиз билан.

Шайх Муҳаммад Аввома - Аллоҳ таоло сизларга ёрдамчи бўлсин. Катта раҳмат.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад Мустафо алАъзамий билан Профессор, доктор Ражаб Шантурк суҳбатиР. Шантурк Докторлик ишингиз қандай мавзуда эди Ушбу мавзуни танлашдан бирор аниқ давоми...

1299 17:42 / 11.01.2018
Устоз, ўтган ҳафта Маккаи Мукаррамада УммулҚуро университети қошидаги китоб дўконида Нигериялик ўқувчилар билан суҳбат қилаётган чоғимда, мен университетда давоми...

1402 12:00 / 19.04.2018
Имом Бухорийнинг ибодатлари ҳақида «Тарихи Бағдод» ва бошқа китобларда қуйидаги маълумотлар келтирилган«Рамазон ойининг биринчи кечаси имом Бухорийнинг давоми...

1739 16:49 / 01.06.2018
Муҳаммад Мустафо алАъзамий билан Профессор, доктор Ражаб Шантурк суҳбатиР. Шантурк Бу устозларнинг умумий хусусиятларимиди Отангиз ҳам шундаймидиларАъзамий Ҳа, давоми...

1445 14:51 / 08.01.2018
Топ рейтинг www.uz Openstat