1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Усмон Мусҳафи рақамлаштирилади

16:34 / 25.04.2025 1285 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистонда муқаддас ислом манбаларини чуқур тадқиқ этиш, уларни асраш ва кенг жамоатчиликка етказиш йўлида навбатдаги муҳим илмий-лойиҳа амалга оширилмоқда. Ислом цивилизацияси маркази ташаббуси билан Тошкентда сақланаётган, дунёдаги энг қадимий Қуръон нусхаларидан бири — Усмон Мусҳафи устида кенг кўламли тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Ушбу лойиҳанинг асосий йўналишларидан бири — Усмон Мусҳафи ва Катта Лангар Қуръонининг матни, унда ишлатилган сиёҳ, ёзув турлари ва реставрацияси карбон таҳлили асосида чуқур илмий таҳлил қилинади. Бу орқали Қуръон нусхаларининг тарихий даври, ёзилиш услуби ва материаллари аниқланади.

Тадқиқотлар натижасида Усмон Мусҳафининг электрон нусхаси яратилади. Бу электрон шакл марказнинг Қуръони карим залида интерактив мониторлар орқали тақдим этилади — ташриф буюрувчилар Мусҳаф саҳифаларини виртуал тарзда варақлаб кўриш имкониятига эга бўладилар.

Шунингдек, Мусҳафнинг юқори аниқликдаги янги факсимиле нашри ҳам тайёрланади. Бу нашр оригинал нусханинг шакл, ранг ва ёзувларини тўлиқ акс эттиради, шунингдек, илмий-тарихий изоҳлар билан бойитилади.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистондаги исломий меросни кенг тарғиб этиш, шунингдек, Ислом цивилизацияси экспозициясини янада бойитиш мақсадида амалга оширилмоқда. Бу билан нафақат юртимиз аҳли, балки бутун дунё мусулмонлари энг қадимий Қуръон нусхаси билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлади.

Манба
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази
Мавзуга оид мақолалар
Аввалроқ 2018 йилнинг 5 январида бўлиб ўтган Тошкент вилояти халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Президентимиз вилоятдаги таъмирга муҳтож давоми...

4008 06:20 / 04.07.2018
Канаданинг Алберта штатидаги Airdrie шаҳрида мусулмонлар биринчи масжид қуриш учун ер сотиб олдилар. Бу ҳақда сbc га таяниб, iqna нашри хабар беради.Ҳозиргача бу ерда давоми...

2111 10:30 / 26.12.2019
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги .Вақф, хайрия жамоат фонди раҳбарияти Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Подшоҳ Салмон кўмак ва хайрия ишлари маркази давоми...

1135 14:56 / 20.12.2024
Саудия Арабистони ҳукумати Sputnik V вакцинаси билан эмланган хорижликларга мамлакатга ташриф буюришга рухсат берди. Бу ҳақда islam.ru сайти хабар берди. Татаристон давоми...

1974 14:50 / 24.01.2022