1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

“Саидали эшон” жоме масжидини қуришга дастлабки ғишт қўйилди

06:20 / 04.07.2018 3916 pdf Ўқиш режими + -

Аввалроқ 2018 йилнинг 5 январида бўлиб ўтган Тошкент вилояти халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Президентимиз вилоятдаги таъмирга муҳтож ва авария ҳолатидаги масжидларни аниқлаб, уларни қайта қуриш ва таъмирлаш чораларини кўриш юзасидан кўрсатма берганликлари, шунга кўра 2018 йил 15 февралда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш ишларини самарали ташкил этиш тўғрисида”ги 120-сонли қарори қабул қилиниб, вилоятда жами 29 та жоме масжидларни 2018-2019 йиллар давомида қайта қурилиши белгилаб олинганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Ана шу лойиҳа асосида 2018 йилнинг 30 июнь куни Тошкент вилоятидаги яна бир жоме масжидни қайта қуриш ишлари бошлаб юборилди. Хусусан, Бўка туманидаги “Саидали эшон” жоме масжидини қуришга дастлабки ғишт қўйиш маросими ўтказилди. Тадбирда Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов, Бўка тумани ҳокими Нўмон Избосаров ҳамда туман бош имом-хатиби иштирок этди. Тадбир анъанавий тарзда Қуръон тиловати билан бошланди.

Қайта қурилиши режалаштирилган масжид даставвал маҳалла намозхонаси сифатида иш юритган. 2000 йилда давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг жоме масжиди сифатида ўз фаолиятини бошлаган. Ҳозирги кунга келиб эски, таъмирталаб масжид ўрнида замонавий талабларга жавоб берувчи, намозхонларга ҳар томонлама қулай шароитларга эга бўлган масжид барпо этилиши лойиҳалаштирилган.

Ушбу лойиҳанинг аҳамиятли жиҳати шундаки, масжид 729-автомагистрал йўли ёнида қад ростлайди. Бу нафақат маҳаллий аҳоли, балки йўловчилар ва қўшни давлатлардан ташриф буюраётган меҳмонлар учун ҳам қулайликлар яратади. Тадбирда шу каби мулоҳазалар билдирилар экан, иштирокчилар дин равнақи, юрт келажаги, миллат манфаатларини кўзлаб қилинаётган ишлар халқимизга манзур бўлаётгани, бунинг учун Юртбошимиз ва барча мутасаддилардан миннатдор эканликларини изҳор этдилар. Шунингдек, маросимда эзгу тилаклар, хайрли дуолар ҳам қилинди.


Тошкент вилояти вакиллиги

матбуот хизмати

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 18 ноябрь куни Тошкент шаҳрига Қирғизистон Республикаси Дин ишлари бўйича давлат комиссияси раиси Т.Абдикаров ҳамда Қирғизистон мусулмонлари диний идораси давоми...

2119 21:00 / 18.11.2021
.Ҳилол, нашриётматбааси ҳамда Ислом.уз портали жамоаси .Охунгузар, жоме масжиди имом ноиби Тохиржон домла Тўлагановнинг волидаи муҳтарамаларининг вафоти давоми...

1479 19:08 / 28.10.2020
Ўзбекистон миллий жамоаси 20 март куни ЖЧ2026 саралаши доирасида Қирғизистонни қабул қилади. Рамазон ойи муносабати билан мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида давоми...

1561 18:37 / 11 февраль
Тошкент вилоятида йўловчилар ва зиёратчиларга ҳар тарафлама қулайлик яратиш, намозхонлар учун юқори даражада шартшароитларни таъминлаш мақсадида 28 та масжид давоми...

2944 11:45 / 04.09.2019
Аудиолар

210990 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130250 14:35 / 11.08.2021