1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Гуноҳкорлар баракадан маҳрум қилиб қўйилади

10:39 / 23.04.2025 2084 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бузуқликнинг зарари қаҳатчилик ва очарчилик шаклида зоҳир бўлади. Ёмғир ёғмаслиги, сувнинг озайиши, экинга зарар етиши, қимматчилик, ҳосилнинг кам бўлиши — бу офатларнинг барчаси зино сабабидандир. Ҳадиси шарифда шундай дейилади:

مَا مِنْ قَوْمٍ يَظْهَرُ فِيهِمُ الزِّنَا إِلَّا أُخِذُوا بِالسَّنَةِ

«Қайси қавмда зино кенг тарқалса, улар қаҳатчиликка мубтало қилиб қўйилади» («Мишкоти шариф»).

Зинонинг офати фақат зинокорнинг ўзига урмайди. Унинг зарари ижтимоийдир. Зинокорлик кўпайган сари қаҳатчиликнинг кўлами ва шиддати ҳам ортаверади. Аллоҳ сақласин!

Дуолар қабул бўлмай қолади.

Зино шу даражада оғир гуноҳки, зинокорнинг дуоси қабул бўлмайди.

Ҳазрати Усмон ибн Абул Ос розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

تُفتَحُ أَبْوَابُ السَّمَاءِ نِصْفَ اللَّيْلِ فَيُنَادِي مُنَادٍ: هَلْ مِنْ دَاعٍ فَيُسْتَجَابَ لَهُ هَلْ مِنْ سَائِلٍس فَيُعْطَى هَلْ مِنْ مَكْرُوبٍ فَيُفَرَّجَ فَلَا يَبْقَى مُسْلِمٌ يَدْعُو بِدَعْوَةٍ إِلَّا اسْتَجَابَ اللهُ عَزَّوَجَلَّ لَهُ إِلَّا زَانِيَةً.

«Кечанинг ярмида осмон эшиклари очилади. Шунда бир нидо қилувчи: «Бирор дуо қилувчи борми? Унинг дуоси қабул қилинади. Бирор сўровчи борми? Унга ато этилади. Ғамга ботган борми? Унинг ғами кетказиб қўйилади. Қай бир мўмин-мусулмон дуо қилса, Аллоҳ унга ижобат этади. Фақатгина зинокорнинг дуоси қабул бўлмайди».

Имом Табароний ривояти.

Демак, ҳадиси шарифнинг хабарига кўра, зинокорнинг дуоси қабул бўлмайди.

Баракадан маҳрум бўлади.

Қуръони Каримда баракага ҳақдорлар фақат иймон аҳли ва тақво эгалари экани қарор қилиниб, шундай дейилган:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ

«Агар шаҳар-қишлоқ аҳли иймон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, албатта, уларга осмону ердан баракотларни очиб қўяр эдик. Лекин улар ёлғонга чиқардилар, бас, уларни касб қилган нарсалари туфайли тутдик» (Аъроф сураси, 96-оят).

Ҳазрат Абдулмажид Дарёободий раҳматуллоҳи алайҳ ушбу оятнинг тафсирида шундай дейдилар: «Бу оятдан кўринадики, тақводор мўминларнинг ҳожатлари ғойибдан раво қилиб қўйилади. «Осмону Ернинг баракоти»дан мурод ишларнинг охири эътиборидан баракотли ва фойдали бўлган барча нарсалардир. «Баракот дарвозаларини очиб қўйиш»дан мурод ҳар ишда осонлик пайдо қилишдир» («Тафсири Мажидий»).

Демак, юқоридаги гаплардан маълум бўладики, гуноҳкорлар ва бузуқ кишилар баракадан маҳрум қилиб қўйилар экан.

«Бадназарлик ва зинодан сақланиш» китоби асосида тайёрланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 июндаги 03-07/4033 рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло айтади.Одамлардан мутакаббирлик билан юзингни ўгирмагин ва ерда кибру ҳаво билан юрмагин. Чунки Аллоҳ барча кибрҳаволи, мақтанчоқ кимсаларни суймас, давоми...

4868 17:30 / 07.01.2019
Кимки юлдузлар Аллоҳнинг иродасидан ташқари ҳам таъсир қилади ёки фаолият кўрсатади, деб эътиқод қилса, у мушрик бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

2844 21:00 / 05.08.2019
Ўн еттинчи чора Нафсни жазолаш. Ҳазрати Ашраф Али Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳ шундай дер эдилар .Бадназарлик учун йигирма ракат нафл намоз ўқиш жазосини тайин давоми...

2045 09:02 / 24.10.2024
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар.Ким ёш болага .Бери кел бир нарса бераман,, деб айтсаю, кейин унга бермаса, у ёлғончидир,.Абу Довуднинг сунанларида давоми...

2396 12:25 / 22.12.2021