1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Фақиҳ ўғри

05:00 / 11.03.2017 3651 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аҳмад ибн Маъдал ҳикоя қилади: “Мен Абдулмалик ибн Абдулазизнинг олдида ўтирган эдим. Тўсатдан бир киши келиб “Мўъжиза!” деб жар солди. Абдулмалик “Қандай мўъжиза?” деб сўради. Ҳалиги одам: “Шаҳар ташқарисидаги боғимга кетаётган эдим. Уйимдан анча узоқлашиб, кимсасиз саҳрога етганимда бир киши йўлимни тўсди-да, менга: “Кўйлакни еч!” деди. Мен: “Нега ечаман?” деб сўрадим. “Бу кўйлакка сендан кўра мен ҳақлиман” деб жавоб берди. “Қанақасига сен ҳақлисан?” дедим ҳайрон бўлиб. “Чунки мен сенинг диндош биродарингман. Яланғочман. Сени эса кийиминг бор. Истасам бир зумда шу кўйлак меники бўлиши мумкин. Мен ҳам сенга ўхшаб шу кўйлакни кийишни истайман” деди. Мен: “Мени ялонғоч қолдириб, авратларимни кўрсатиб қўйиб кейин киймоқчимисан?” деб сўрадим. У: “Зарари йўқ. Моликдан ривоят қилинишича, “Киши яланғоч ҳолда ғусл қилишининг зарари йўқ” дейилган” деди. “Одамлар менга йўлиқиб қолиб, авратимни кўришса нима бўлади?” деб сўрадим. Шунда у: “Агар бу йўлда одамлар сени кўриш эҳтимоли бўлганида мен сенинг йўлингни тўсмаган бўлардим” деб жавоб берди. Мен унга: “Сен жуда ақлли экансан. Менга бир оз муҳлат бер. Боғимга кириб олай. Кейин кўйлагимни ечиб сенга узатаман” дедим. У: “Йўқ! Сен боғингга кириб, тўртта қулингни олиб чиқиб, мени боғлатиб, султонни олдига олиб бормоқчисан. Кейин султон мени ҳибс қилиб, дарра уриб, баданимни илма-тешик қилиб юборсин, оёқ-қўлларимга кишан солсин-а?!” деди. Мен унга: “Йўқ! Ундай эмас! Сенга берган ваъдамни бажаришга ва ёмонлик қилмасликка қасам ичаман” дедим. У: “Йўқ! Моликдан ривоят қилинишича, “Ўғрилар учун ичилган қасамларни риоясини қилиш лозим эмас” дейилган” деди. Мен: “Сен учун ичган қасамимга содиқ қоламан” дедим. У: “Бу қасам ўғриларга ичиладиган қасамлар туркумига киради” деди. Мен унга: “Ўзаро мунозарани бас қилайлик. Аллоҳга қасамки, ушбу кийимимни чин кўнглимдан сенга бермоқчиман” дедим. У бошини пастга эгиб, жим туриб қолди. Кейин бошини кўтарди ва: “Ҳозир нима ҳақида ўйлаганимни биласанми?” деди. Мен: “Йўқ” дедим. Шунда у: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларидан то бизнинг давримизгача ўтган барча ўғриларнинг ишини кўздан кечириб, бирма бир кўриб чиқдим. Қарасам, бирорта ўғри насияга кўнмаган экан. Мен ислом динида янги бидъат пайдо қилиб, яъни насияга рози бўлиб, бунинг натижасида бидъатнинг ва мендан кейин қиёматгача унга амал қилганларнинг гуноҳларига кўмилишни истамайман. Қани, тез кийимни еч!” деди. Мен ноилож кийимни ечиб унга бердим”.    



Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” 


китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир киши бировнинг ҳовлисини ижарага олди. Кечқурун ўша уйда ётганда шифтлари қисирқисир қилди. Эртаси куни уй эгасига Мана бу уйнинг шифтларини тузатиб беринг. давоми...

4381 05:00 / 11.03.2017
Қадр кечасининг тартиб жадвалиndash соат 2130 дан соат 2330 гача хуфтон, таровеҳ намозлари ва илм мажлисларида бўлиш.ndash соат 23 30 дан 2400 гача зикр, дуо ва муножот.ndash соат давоми...

9864 18:08 / 21.06.2017
Эй ушбу ойнинг фазилатидан беэътибор қолган ғофил Ушбу фурсатни ғанимат бил.ndash Эй озор берувчи сўзларни гапирувчи, тилингни тийndash Эй ишларидан масъул бўлган давоми...

2627 19:02 / 17.06.2017
Бир адибдан сўрашди .Ҳикматларнинг энг гўзали қайси,У деди .Етмиш йилдан бери китоб ўқиб, мана бу сўзлардан гўзалроғини топмадим.Тоатнинг машаққати кетади, савоби давоми...

2937 22:38 / 25.04.2017