1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Фикр дурдоналари (6-қисм)

05:00 / 07.03.2017 3871 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

26. Сизга айтилаётган ("сени севаман", "сени соғиндим", "сенинг чин дўстингман" каби) гапларга эътибор берманг, балки, сизни деб қилинаётган ишларга (юқоридаги гапларнинг амалий кўринишига) эътибор беринг.

27. Сизни ҳаётингиздаги шахслар рўйхатини, тартибини қайта кўриб чиқишингизга ундайдиган нарса кўпинча - вазиятлар бўлади.

28. Фақирлар бойлардан кўра кўпроқ қўли очиқроқ, сахийроқ бўлишади. Чунки, улар эҳтиёж сезгиси нималигини жуда яхши билишади.

29. Ҳақиқий бахт - бошқаларнинг қалбларига саодатни киритиш эканини ўргандим.

30. Баъзи шахслар китобларга ўхшайди. Муқовасидаги номи кишини ўзига тортади. Аммо ичидаги маълумотлар эса, ўқишга арзимайди.


Қуйидаги маълумотлар фейсбукдаги “Роваиъул фикр” (Фикр дурдоналари), “Ховатир роқия” (Салмоқли фикрлар) каби саҳифалардан олинган.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эскириб қолган кийимларингиз камбағаллар наздида ҳали янги. Ўша кийимларни ахлатга ташлаб юбориш ўрнига камбағалларга ҳадя қилинг.

2023 09:24 / 17.08.2019
Сўз дорига ўхшайди. Кам бўлса, фойда беради. Кўпайтириб юборсанг, ўлдиради.

3225 08:45 / 14.01.2018
Раҳмоннинг зикри бўлмаганида руҳларимиз ғамташвишдан ўлиб битган бўлар эди.«Эй иймон келтирганлар Аллоҳни кўп зикр қилинглар» Аҳзоб сураси, 41оят.

4812 09:00 / 23.09.2017
Рамазонда Аллоҳ хоҳлаган нарса билан фазовий ва ойнаижаҳон каналлари хоҳлайдиган нарса орасида нима фарқ бор Жавоб қуйидаги оятдаquotАллоҳ тавбаларингизни қабул давоми...

3071 15:28 / 15.06.2017
Аудиолар

211011 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130271 14:35 / 11.08.2021