1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Имом Мотуридийнинг буюк мероси жаҳонга танитилади

10:31 / 16.03.2025 982 pdf Ўқиш режими + -

Имом Мотуридий ўзининг илмий мероси билан ислом илм-фани тараққиётига улкан ҳисса қўшган буюк мутафаккирлардан биридир. У асос солган мотуридийлик таълимоти ақидавий ечимлари, бағрикенглик ва мўътадиллик қарашлари билан мусулмон дунёсининг маънавий асосларидан бирига айланган. Шу маънода улуғ айём кунларида эълон қилинган Президентимизнинг "Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида"ги қарори Имом Мотуридийнинг улкан меросини жаҳонга танитишда катта аҳамият касб этади. 
Таъкидлаш жоизки, буюк бобакалонимизнинг 1155 йиллик таваллуд санасини кенг нишонлаш нафақат илмий-маърифий аҳамиятга, балки Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсидаги нуфузини янада оширишга хизмат қилади.
Президент қарорида Имом Мотуридийнинг илм-фанга қўшган ҳиссасини чуқур ўрганиш ва уни тарғиб этиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар белгилаб берилган. Хусусан, Ўзбекистон мусулмонлари идорасига мазкур меросни ўрганиш ва уни жамоатчиликка етказиш борасида бир қатор муҳим вазифалар юклатилган. Жумладан, имом-хатиблар ва диний таълим муассасалари талабалари ўртасида “Мотуридийлик таълимоти билимдони” танловини ўтказиш орқали ёш авлодга алломанинг таълимотлари ва илмий меросини етказиш назарда тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси мамлакатимиз бўйлаб Имом Мотуридийнинг таълимотига бағишланган давра суҳбатлари ва маърифий тадбирларни ташкил этишда фаол иштирок этади. Бу ташаббус нафақат юртдошларимизнинг диний-маърифий билимларини бойитишга, балки мотуридийлик таълимотининг жаҳон илмий доираларида кенг тарқалишига ҳисса қўшади.

Ҳомиджон домла Ишматбеков,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
раисининг биринчи ўринбосари

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Тошкент шаҳри .Ҳазрати Али, жоме масжиди имомхатиби Салоҳиддин домла Шарипов Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси маслаҳатчиси лавозимига тайинландилар. давоми...

3429 17:00 / 03.05.2021
Кеча, 31 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Уламолар Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, давоми...

5245 12:10 / 01.04.2022
Аввал хабар берганимиздек, юртимизнинг бир гуруҳ уламолари ва имомхатиблари Рамазон тадбирларида иштирок этиш учун Америка Қўшма Штатларига жўнаб кетишди.Бугун давоми...

3098 20:45 / 19.04.2022
Бугун, 18 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги .Вақф, хайрия жамоат фонди Васийлик кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди, давоми...

2900 15:53 / 18.01.2023