1447 йил 30 ражаб | 2026 йил 19 январь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Юртимиз уламолари АҚШга жўнаб кетишди

20:45 / 19.04.2022 3084 pdf Ўқиш режими + -

Аввал хабар берганимиздек, юртимизнинг бир гуруҳ уламолари ва имом-хатиблари Рамазон тадбирларида иштирок этиш учун Америка Қўшма Штатларига жўнаб кетишди.

Бугун эрта тонгда устозлар Америка Қўшма Штатлари томон сафарга чиқдиларАввал Туркияга бориб, у ердан Вашингтонга учишлари режалаштирилган. Шу сабаб бироз кутиш вақти Истанбулда бўлиб, айни вақтларда Вашингтон томон парвоз қилишни бошладилар. 

Уламоларимиз ва устозларни ҳамда уларга ҳамроҳ бўлганларни Аллоҳ таоло сафарларини бехатар қилсин.

Эслатиб ўтамиз АҚШдаги Рамазон тадбирларида қуйидаги уламолар қатнашишлари маълум қилинган:

1. Муҳаммад Айюбхон домла Ҳомидов

2. Исҳоқжон домла Бегматов

3. Жалолиддин домла Ҳамроқулов

4. Исмоил домла Муҳаммад Содиқ

5. Ҳасан домла Қодиров

6. Қосимжон қори Каримов

7. Абдулҳамид домла Жуманов

8. Анвархон қори Заитов

Уламолар АҚШнинг қуйидаги шаҳарларига ташриф буюрадилар:

• 20 апрель – пойтахт Вашингтонда;

• 21 апрель – «Isabet Academic Campus» – Филаделфия, Пенсилвания штати;

• 22 апрель – Ню-Йорк шаҳрида;

• 23 апрель – Cинcиннати, Огаё штати;

• 24 апрель – Shalimar Banquets – Чикаго, Иллинойс штати;

• 25 апрелдан – 2 майга қадар – «Al-Bukhari islamic center» – Орландо, Флорида штатида бўлишади.

Уламолар ташриф манзилларининг геолокацияси билан ушбу ҳавола (https://t.me/uamaalbukhari/4194) орқали танишишингиз мумкин.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Уламоларимизнинг жанубий вилоятга ташрифлари давом этмоқда.Тошкент шаҳар Чилонзор тумани бош имомхатиби Эргашали домла Рустамов Бойсун туманидаги Авлодrdquo, давоми...

2151 23:33 / 30.07.2021
Президент Шавкат Мирзиёев 1 ноябрь куни Самарқанд вилоятига келиб, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръони Карим оятлари тиловат қилинди. Аллоҳ таолодан давоми...

1534 20:20 / 01.11.2023
Юртимизда кўп йиллар мобайнида диниймаърифий соҳада хизмат қилиб, ҳозирда .Кўкалдош, ўрта махсус ислом билим юртининг мудири бўлиб фаолият юритаётган, устоз давоми...

2057 16:52 / 10.07.2023
Жорий йилнинг 17 октябрь куни Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтаётган анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Ҳолиқназаров .Фатво беришнинг давоми...

1691 10:00 / 18.10.2022