1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Саҳиҳул Бухорий»нинг қўлёзмалари каталоги тузилади

17:35 / 14.03.2025 1112 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ташаббуси билан жаҳон фондларида мавжуд бўлган Қуръондан кейинги иккинчи манба ҳисобланган Имом Бухорийнинг «Саҳиҳул Бухорий» асари қўлёзмаларининг ягона каталогини тузиш ишлари бошлангани ҳақида марказ ахборот хизмати маълум қилди. 

Лойиҳа доирасида қўлёзмаларнинг электрон ва факсимиле нусхалари тайёрланиши режалаштирилиб, ушбу каталог ва электрон база Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ҳадис илми мактаби, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ва Ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигида шакллантирилиши режалаштирилган. Шунингдек, Туркия Ислом тадқиқотлар маркази ҳам лойиҳада халқаро ҳамкор сифатида иштирок этади. 

Лойиҳа натижасида «Саҳиҳул Бухорий» асарининг қўлёзма мероси илмий асосда тадқиқ этилиб, унинг аҳамияти янада кенгроқ ёритилади.

Манба
oliymahad.uz
Мавзуга оид мақолалар
2021 йил 9 февраль куни Бирлашган Араб Амирликларининг .АлАмал,, яъни .Умид, номли автоматик сайёралараро станцияси Марс сайёраси орбитасига кирди. Бунгача фақат давоми...

1818 21:38 / 16.02.2021
Индонезия молия хизматлари бошқармаси OJK Индонезияда ислом молияси ривожи бўйича ҳисобот чиқарди. Миллий иқтисодий барқарорликни қўллабқувватлаш мақсадида давоми...

1523 10:52 / 12.11.2023
Саудия Арабистони мамлакатининг Мадина шаҳрида, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидларида, ҳижрий сана бўйича муҳаррам ойининг 26 санасидан сафар давоми...

3877 10:40 / 11.10.2018
Байрутнинг Зайдония минтақасида жойлашган Қуръони Каримни ёдлаш ва тиловат қилиш маркази талабалари Байрутда ҳар йили ўтказиладиган .Саййид Шариф Фаиз давоми...

1683 12:28 / 11.05.2023