1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Набий алайҳиссалом намозга турсалар...

09:48 / 15.03.2025 1401 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар намозга турсалар, ташаҳҳуд билан саломнинг орасида (яъни, салавотдан кейин):

اللهُمَّ اغْفِرْ لِي مَا قَدَّمْتُ وَمَا أَخَّرْتُ وَمَا أَسْرَرْتُ وَمَا أَعْلَنْتُ وَمَا أَسْرَفْتُ وَمَا أَنْتَ أَعْلَمُ بِهِ مِنِّي أَنْتَ الْمُقَدِّمُ وَأَنْتَ الْمُؤَخِّرُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ

«Аллоҳуммағфирлий ма қоддамту ва ма аххорту ва ма асрорту ва ма аъланту ва ма асрофту ва ма анта аъламу биҳи минний, антал муқоддим ва антал муаххир, Лаа илаҳа илла анта»ни ўқир эдилар.

(Маъноси: Эй Раббим, олдингию кейинги, ошкораю махфий ва исрофгарчилик билан қилган гуноҳларимни ва мендаги ўзинг билган гуноҳларимни кечир. Албатта, Сен аввалги ва охиргидирсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ.)

Имом Муслим ривояти.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан
Таржимон Анвар Аҳмад

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. Абдуллоҳ ибн Ғанном алБаёзий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким субҳ кирганда давоми...

945 07:52 / 24.11.2025
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади..Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бирор нарсани сўрашдан наҳй қилинган эдик. Бизга бадавийлардан бир давоми...

4701 09:01 / 15.04.2022
Авф ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқишга турганимда, у зот туриб, Бақара сурасини давоми...

3594 15:29 / 25.02.2020
Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалардан олтитаси билан овқатланаётган эдилар. Шунда бир аъробий келиб, ўша давоми...

1208 04:48 / 07.08.2025