1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказида нашр этилган китоблар тақдимоти ўтказилди

17:15 / 13.03.2025 948 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 13 март куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан янги нашр этилган «Таъвилот ал-Қуръон», «Баҳрул калом», «Абу Мансур Мотуридий», «Исломда таълим», «Хаттотлик санъати жозибалари» каби 10 дан зиёд китоблар тақдимоти ўтказилди. Тақдимотда устозлар ҳамда битирувчи курс талабалари иштирок этишди.

Китоб тақдимотига ташриф буюрган марказ бўлим бошлиғи, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (Phd) Абдулатиф Аллоқулов йиғилганларни Рамазон билан қутлаб, илмий тадқиқот марказининг фаолияти, жумладан, таҳқиқ қилинаётган асарлар, таҳқиқ борасида Аҳмад Саъд Даманҳурий каби улуғ устозлар бошчилигидаги ишлар билан таништирди.

Марказнинг йўналиши икки хил: таҳқиқ ва таржима йўналишларида фаолият олиб бориши. Таржима асарларни етти нафар тадқиқотчи бирма-бир кўриб чиқиб, ундан сўнг марказ раҳбари кўриги бўлиши ва шундан кейингина нашрга берилиши айтиб ўтилди. Энг кўп урғу берилаётган нашрлар «Табсиратул адилла» ва «Таъвилотул Қуръон» асарларининг таржимаси эканлигини ҳам эслаб ўтди.

Шунингдек, маърузада илмий фаолият қилиб ўтган уламоларнинг таржимаи ҳоллари ҳамда мотуридийлик автобиографияси тайёрланаётгани, бу ишда эса маъҳад-мадраса битирувчиларининг фаоллиги алоҳида таъкидланди.

Тақдимот сўнгида марказ бўлиб бошлиғи Абдулатиф домла институт битирувчиларини фақатгина имом-хатиблик ёки мударрислик билан чекланиб қолмасдан, илмий тадқиқот марказларига ташриф буюриб, илмий йўналишда ўз устиларида кўпроқ ишлаш имконидан мазмунли фойдаланишларини тавсия қилди.

Шундан сўнг институт раҳбарияти номидан институт кутубхонасига совға қилинган асарлар ва ҳамкорлик учун миннатдорлик маъносида марказ директори Жамолиддин Каримовга ташаккурнома топширилди.

Манба
oliymahad.uz
Мавзуга оид мақолалар
Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга Қозоғистоннинг Оқтою шаҳри яқинида давоми...

1364 15:46 / 25.12.2024
Саудия Арабистони Ҳаж ва умра ишлари вазирлиги маълумотларига кўра, бу йил берилган Умра визалари сони 282124 кишини ташкил этди, улардан 96 028 зиёратчилар Қиролликка давоми...

3897 12:11 / 09.10.2018
Эрон миллий терма жамоаси аъзоси, Голландиянинг .Фейеноорд, ҳужумчиси Алиризо Жаҳонбахш Конференциялар Лигаси доирасидаги .Эльфсборг,га 50 қарши баҳсда рақиб давоми...

2011 15:00 / 24.08.2021
Котдивуарнинг Ғарбий Африка шимолидаги етти шаҳарда жойлашган ndash Тингрела, Куто, Соробанго, Саматиҳила, МъБенге, Кауара ва Конгодаги саккизта судан услубидаги давоми...

1846 13:00 / 17.11.2021