1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Рамазон боғи

14:44 / 07 март 1506 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сиз ҳозир Рамазон аталмиш боғда сайр қилмоқдасиз... Боғ шириндан шакар мевалару анвойи озуқаларга тўла. Улардан бир кун, олти ой, бир йил, ё умрингиз охиригича етадиганини териб олишингиз мумкин. Бу сизнинг истагингиз!

Фақат боққа кириш имконига эга бўла туриб, ҳеч нарсасиз чиқиб кетиб қолманг! Боғнинг мевалари беҳисоб. Шу кунларда ҳамма «саватини» ноз-неъматларга тўлдириш билан овора.

Бу боғнинг боғбони эса ўзининг энг саботли, энг ихлосли меҳмонларига чегирмалар эълон қилган. Ҳа, ҳа, ажойиб чегирмалар! Бирга етмиш баробар!

Ҳамма хоҳлаган мевасидан истаганича захира тўпласин! Шунча неъматдан қуруқ чиққан, охирати учун захира ололмаган киши нақадар бахтсиздир!

Имконни қўлдан бой бермайлик!

«Рамазон соғинчи» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Энди сиз вақтингизнинг тартибию жадвалини қилиб олинг. Қай тарзда бу ойни ўтказиш керак Қанча ишларни ортга суриш имкони бўлса, ортга суриб туринг. Рўзани тутиш ва давоми...

1563 06:30 / 07.04.2023
Баъзи рўзадорларнинг ифтор пайтидаги дуодан ғафлатда қолиши хатодир. Ифтор пайтидаги дуо суннатдир. Бунда рўзадор учун улкан фазл бор ва ундаги дуо рад этилмас. давоми...

2165 18:22 / 15.03.2024
Бу ўринда бир нарсани тушуниб олиш лозимдир. У нарсани тушунмаслик баъзи вақтларда адашишга сабаб бўлади. У нарса шуки, биринчидан, мўминнинг ҳар бир иши ибодат давоми...

2125 18:44 / 31.03.2023
Ўқилиши .Субҳаана зилмулки валмалакуут. Субҳаана зилъиззати валъазомати валқудроти валкибрийаа`и валжабаруут. Субҳааналмаликил ҳаййиллазии лаа янааму ва лаа давоми...

48539 14:11 / 28 февраль
Аудиолар

211041 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130301 14:35 / 11.08.2021