1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Кичик Самарқанд» масжиди ҳақида биласизми?

14:15 / 06.03.2025 2845 pdf Ўқиш режими + -

Собиқ Россия империяси пойтахтининг қоқ марказида қандай қилиб улкан мусулмон масжиди қурилган эди?

1900-йилларда Санкт-Петербург шаҳрида 4 мингга яқин мусулмон яшаган ва улар орасида марказий осиёлик талабалар ва савдогарлар ҳам бўлган. Лекин жамоат ибодати учун жой муаммо эди. Шунда маҳаллий мусулмонлар масжид қуриш ҳаракатига тушишади.

Жой учун рухсат, харажатларга пул топишдан ташқари, қурилишга қарши турадиган проваслав насронийларини ҳам тинчлантириш масаласи турарди. Масжид кўтаришга 500 минг рубл керак эди. Мусулмонлар эса 33 минг рубл тўплашади, холос.

Шунда Бухоро амири Сайид Абдулаҳадхон (Саид Олимхоннинг отаси) Петербургга келади ва подшо Николай II билан нонушта пайтида ундан ибодат учун ер сўрайди ва Петербург марказидаги жой учун бирданига 312 минг рубл тўлайди. Қурилишга эса яна ярим миллион хайрия қилади.

Атиги 20 йил мусулмонларга хизмат қилган масжид биноси 1940-йилларда ёпилиб, унинг минораларидан бири қурол-аслаҳа омборига айлантирилади. Ўн йил ўтиб ҳокимият масжидни ҳатто бутунлай бузиб ташламоқчи ҳам бўлган. Аммо бунга мусулмон татарлар ва бухоролик жамоалар қаттиқ қаршилик кўрсатган. Шундан кейин бино ибодат учун яна қайтарилган.

Бугун Санкт-Петербург масжиди шаҳарнинг энг муҳим маданий ёдгорликларидан бирига айланган. Унинг ёнидан ўтган борки, «Кичик Самарқанд» билан суратга тушишга ошиқади.

Kun.uz фотомухбири Муҳаммаджон Ғаниев Россияга хизмат сафари давомида Петербургдаги масжиддан фотожамланма тайёрлади. Бинони ичкаридан тасвирга олиш мумкин эмас, елкангиздаги тугунни ҳам ташқарида қолдирасиз – фақат ибодат учун кириш мумкин.



 

Манба
Kun.uz
Мавзуга оид мақолалар
Истанбулда қад рослаган Чамлижаrdquo жоме масжиди бугун расман очилди ва биринчи азон айтилди, одамлар намоз ўқишга келдилар, деб ёзади Туркиянинг SABAH газетаси.Ушбу давоми...

3195 11:35 / 07.03.2019
Islom.uz интернет портали қуйидаги бўш иш ўринларга танлов ўтказилишини эълон қилади 2 та сайт муҳарририУшбу вазифаларга қўйиладиган талаблар мазкур йўналишда давоми...

7407 06:44 / 14.07.2018
1. Зулҳижжа 30.06.2022 Пайшанба2. Зулҳижжа 01.07.2022 Жума3. Зулҳижжа 02.07.2022 Шанба4. Зулҳижжа 03.07.2022 Якшанба5. Зулҳижжа 04.07.2022 Душанба6. Зулҳижжа 05.07.2022 Сешанба7. Зулҳижжа давоми...

4196 21:12 / 29.06.2022
Қозоғистон пойтахти Остонанинг чап қирғоғида қуриладиган янги масжидга тамал тоши қўйилишида иштирок этди. Биз минтақамизда ва нафақат унда энг катта бўладиган давоми...

2557 11:00 / 19.03.2019