1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Жаннат аҳли

09:38 / 06.03.2025 8685 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир аъробий Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларига келиб: «Мени бир амалга йўллангки, уни қилсам, жаннатга кирайин», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳга бирор нарсани шерик қилмасдан Унга ибодат қилишинг, фарз қилинган намозни тўлиқ ўқишинг, фарз қилинган закотни беришинг ва Рамазон ойида рўза тутишинг», дедилар.

Аъробий айтдики: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасам, мен бунга бирор нарсани қўшимча қилмайман». У ортига бурилиб кетганида Пайғамбар алайҳиссалом: «Кимни жаннат аҳлидан бир кишига қараш хурсанд қиладиган бўлса, шу одамга қарасин», дедилар».

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

«Рўза аҳлига Рамазон туҳфаси» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йил 31 мартдаги 2156-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Эй аёллар жамоаси, садақа қилинглар, истиғфорни кўпроқ айтинглар. Албатта, мен давоми...

7984 18:01 / 06.05.2017
Ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳ халойиқнинг тақдирини осмонлару ерни халқ қилишидан эллик минг йил давоми...

6881 12:07 / 11.07.2017
Имрон ибн Ҳусойн алХузоий розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинадиЖуҳайна қабиласидан бўлган бир аёл зинодан ҳомиладор бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

3913 08:20 / 04.11.2017
. .6043. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиБу киши ёш болалар олдидан ўтиб, уларга салом бердиларда .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одати давоми...

2090 11:42 / 16.11.2018